• Popdon mahsulotlari AJ

  • Yangi texnologiyalari

  • Ishlatish jarayoni

Me'yoriy hujjatlar

                                                                                                          "Попдонмахсулотлари"АЖ                                                                                                                  2017 йил «10» май                                                                                                                               акциядорларнинг умумий                                                                                                                             йиғилишида                                                                                                                                         тасдиқланган.

 

                                                                                      

 

 

« Попдонмахсулотлари» aкциядорлик жамияти

акциядорларининг умумий йиғилиши тўғрисида

НИЗОМ

(янги таҳрирда)

                   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                               I. УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР

  1. Ушбу Низом "Попдонмахсулотлари" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - Жамият) акциядорлари умумий йиғилишининг мақоми, ваколат доираси, тайёрлаш тартиби ва муддати, уни чақириш ва ўтказишни белгилаб беради.
  2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (кейинги ўринларда - Қонун) ва жамият Устави асосида ишлаб чиқилган.
  3. Акциядорларнинг умумий йиғилиши Жамиятнинг юқори бошқарув органи ҳисобланади.
  4. Жамият ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини (Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт.
  5. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши Жамият Уставида белгиланган муддатларда, аммо молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиқтирмай ўтказилади.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида қуйидаги масалалар ҳал этилади:

Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш тўғрисида;

Жамиятни  Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш тўғрисида;

Жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш тўғрисида;

          Жамиятнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида;

 Жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;

зарур ҳолларда қонун ҳужжатларига ёки Жамият Уставига мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатига киритилган бошка масалалар.

  1. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташкари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.

7.Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, йиғилиш ўтказилиши хақида акциядорларга ҳабар бериш тартиби, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материалларнинг (аҳборотнинг) рўйхати Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан белгиланади, акциядор (акциядорлар)нинг ташаббусига кўра акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш ҳоллари бундан мустасно.

II. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИНГ ВАКОЛАТ ДОИРАСИ ВА ҚАРОРЛАРИ

8. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

 

Жамият  Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини   тасдиқлаш;

Жамиятни кайта ташқил этиш;

Жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

Жамият Кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, унинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

эълон қилинган акцияларнинг энг кўп микдорини белгилаш;

Жамиятнииг устав фондини қўшимча акцияларни чиқариш ҳисобига кўпайтириш;

Жамиятнинг устав фондини камайтириш;

ўз акцияларини олиш;

Жамиятнинг ташқилий тузилмасини тасдиқлаш;

Жамият Тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек Тафтиш комиссияси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш;

йиллик хисоботни тасдиқлаш;

Жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;

Жамият Кузатув кенгашининг ва Тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан Жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан Жамият  Кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва Тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;

Жамият томонидан акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган, ҳақи пул маблағлари билан тўланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштиришда овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар томонидан уларни имтиёзли олиш ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисида қарор қабул қилиш;

Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

Қонун хужжатларида назарда тутилган холларда Жамият томонидан йирик битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда Жамият томонидан аффилланган шахслар билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

Қонун хужжатларига ва Жамият Уставига мувофиқ бошка масалаларни хал этиш.

  1. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар Жамият Кузатув кенгаши хал қилиши учун берилиши мумкин эмас.
  2. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар Жамият Бошқаруви ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.
  3. Овозга қўйилган масала бўйича акциядорлар умумий йиғилишининг қарори, агар Қонунда, Жамият Уставида ва ушбу Низомда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, Жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгалари бўлган, йиғилишда иштирок этаётган акциядорларнинг кўпчилик (оддий кўпчилик) овози билан қабул қилинади.
  4. Акциядорларнинг умумий йиғилишида овозга қўйилган, ҳал қилиш чоғида Жамиятнинг оддий ва имтиёзли акциялари эгалари бўлган акциядорлар овоз бериш ҳуқуқига эга бўладиган масала юзасидан овозларни санаб чиқиш овоз берувчи акцияларнинг барчаси бўйича биргаликда амалга оширилади.
  5. Қуйида кўрсатилган масалалар бўйича қарорлар акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади:

Жамият  Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш;

Жамиятни кайта ташқил этиш;

Жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш хамда оралик ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

эълон қилинган акцияларнинг энг кўп микдорини белгилаш;

Жамият Кузатув кенгашининг ва Тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан Жамиятни бошқаришга доир конун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан Жамият  Кузатув кенгашининг хисоботларини ва Тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;

Жамият томонидан йирик битимлар тузиш;

Жамият томонидан аффилланган шахслар билан битимлар тузиш.

  1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилмаган масалалар бўйича қарор қабул қилишга, шунингдек кун тартибига ўзгартиришлар киритишга ҳақли эмас. Агар бирор бир сабабга кўра акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масала бўйича қарор қабул қилинмаса, у холда ушбу масалани кўриб чиқмаслик тўғрисида қарор қабул қилинади.
  2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари қонун хужжатларида белгиланган муддатларда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг ва Жамиятнинг расмий веб-сайтида ошкор қилинади.
  3. Агар акциядор узрли сабабга кўра Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этмаган ёки бундай қарор қабул қилинишига қарши овоз берган бўлса, у Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарор устидан судга шикоят қилишга ҳақлидир.

                         III. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИДА ИШТИРОК

                          ЭТИШ ТАРТИБИ.

  1. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан уч иш куни олдин шакллантирилган Жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар эга булади.

Умумий йиғилишда Кузатув кенгаши аъзолари, Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзолари, Тафтиш комиссиясининг аъзолари, Жамият аудитори, шунингдек кун тартибидаги масалалар бўйича маърузачилар ва таклиф этилган шахслар қатнашиши мумкин.

Кузатув кенгаши ва Жамият Тафтиш комиссияси аъзолари сайлаш бўйича овоз бериш бюллетенига киритилган номзодларни кўриб чиқишда, кўрсатиб ўтилган шахсларни ҳам таклиф этиш тавсия этилади.

  1. Жамият акциядорларининг реестрига ўзгартириш ва кўшимчалар киритилишига йўл кўйилмайди, мазкўр реестр шакллантирилган санада унга киритилмай қолган шахсларнинг бузилган хуқуқлари тикланган ёки реестрни шакллантиришда йўл кўйилган ҳатолар тузатилган холлар бундан мустасно.
  2. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вақили орқали амалга оширилади.
  3. Акциядор акциядорларнинг умумий йиғилишидаги уз вақилини исталган вақтда алмаштиришга ёки йиғилишда шахсан ўзи иштирок этишга ҳақлидир.
  4. Акциядорнинг вақили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида иш юритади. Овоз беришга доир ишончномада ваколат берган ва вақил қилинган шахс тўғрисидаги маълумотлар (исми-шарифи ёки номи, яшаш жойи ёки жойлашган ери, паспортига оид маълумотлар) бўлиши лозим. Жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак.
  5. Агар Жамиятнинг акцияси бир нечта шахснинг умумий улушли мулкида бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ваколатлари уларнинг хоҳишига кўра умумий улушли мулк иштирокчиларидан бири ёки уларнинг умумий вақили томонидан амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган хар бир шахснинг ваколатлари тегишли тарзда расмийлаштирилган бўлиши керак.
  6. Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш учун акциядорлар ёки уларнинг ваколатли вақиллари акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган жой ва вақт бўйича рўйхатдан ўтишлари зарур.
  7. Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш учун келган жисмоний шахслар бўлган акциядорларни рўйхатдан ўтказиш паспорт ёки акциядорнинг шахсини тасдикловчи бошка хужжат кўрсатилгач, вакилга нисбатан эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома кўрсатилгач, амалга оширилади.
  8. Жамият акциядори бўлган юридик шахс рахбари акциядорларнинг умумий йиғилишидаги ўз ваколатларини лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйрук, хамда шахсни тасдикловчи ҳужжат асосида амалга оширади.
  9. Акциядор юридик шахснинг вақили акциядорлар умумий йиғилишида ташқилот рахбарининг имзоси билан ёки бунга таъсис ҳужжатлари билан вакил қилинган бошқа шахснинг имзоси чеқилган, ушбу ташқилотнинг муҳри билан тасдиқланган унинг номига берилган ишончнома мавжуд бўлган такдирда қатнашиши мумкин.
  10. Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорларни рўйхатга олиш учун кайд этиш рўйхати тузилади.

Кайд этиш рўйхати  Жамият муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим, кайд этиш рўйхати бир варакдан кўп бўлиши ҳолларида эса тартиб раками қўйилган, ип ўтказиб тикилган ва Жамият муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.

  1. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишда акциядорлар (уларнинг вакиллари) қайд этиш рўйхатига имзо чекадилар ва бюллетенлар тўпламини оладилар.
  2. Агар акциядорларнинг умумий йиғилиши қатнашчиси бир ёки бир неча акциядорнинг манфаатларини ифодалашга ишончнома такдим этса, у холда унга ифодалаётган акциядор (акциядорлар) учун овоз беришга бюллетень берилади, кайд этиш рўйхатида эса у ифодалаётган акциядорнинг фамилияси қаршисига

«________ та (сони) овоз берувчи акциялар бўйича «____ » да берилган

ишончнома бўйича» деган ёзув кайд этилади хамда вақилнинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.

      IV. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

  1. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда Жамиятнинг Кузатув кенгаши ёки  Қонунга мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш ҳуқуқига эга шахслар куйидагиларни белгилайди:

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни;

Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибини;

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган санани;

Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган санани;

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга  хабар қилиш тартибини;

умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга такдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхатини;

овоз бериш бюллетенининг шакли ва матнини.

  1. Аник масала қўйилишини акс эттирмайдиган таърифларнинг (шу жумладан, «турли масалалар», «бошка масалалар», «ўзга масалалар» ва шу сингари таърифларнинг) акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилишига йўл кўйилмайди.
  2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кам ва ўттиз кундан кўп этиб белгиланиши мумкин эмас.
  3. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кундан кечиқтирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин Жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта оркали юборилади.
  4. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

Жамиятнинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почта манзили;

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жой;

Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш учун Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана;

Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар;

умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга такдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан акциядорларни таништириш тартиби.

  1. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга такдим этилиши лозим бўлган ахборотга (материалларга):

Жамиятнинг йиллик ҳисоботи;

Жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан Жамият Тафтиш комиссиясининг ва аудиторлик ташқилотининг хулосаси;

Жамият  Кузатув кенгаши хамда Тафтиш комиссияси ,аъзолигига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар;

Жамият Уставига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаси, ёки Жамиятнинг янги тахрирдаги Устави лойиҳаси киради.

        V. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИИ ЙИҒИЛИШИНИНГ КУН ТАРТИБИГА ТАКЛИФЛАР

         36. Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) Жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин ўттиз кундан кечиқтирмай, агар Жамият  Уставида бундан кечрок муддат белгиланмаган булса, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда Жамият Кузатув кенгашига ва Тафтиш комиссиясига бу органнинг микдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳакли.

Конунда ва Жамият Уставида белгиланган муддатда акциядорлар томонидан Жамият Кузатув кенгашига ва Тафтиш комиссиясига номзодлар кўрсатиш тўғрисидаги таклифлар келиб тушмаган такдирда, Кузатув кенгаши мустақил равишда Жамият  Кузатув кенгашига ва Тафтиш комиссиясига номзодлар рўйхатини белгилашга хакли.

  1. Акциядорлар (акциядор) Жамият Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига ўзлари кўрсатган номзодлар рўйхатига акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиқтирмай ўзгартиришлар киритишга хакли. Бунда акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабарни кайта эълон қилиш талаб этилмайди. Бундай ҳолларда номзодлар таркибига ўзгартириш киритиш Кузатув кенгашининг овоз бериш бюллетени тасдиқланадиган қарори билан амалга оширилади.
  2. Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига масала, уни қўйиш сабаблари, масалани киритаётган акциядорларнинг (акциядорнинг) исми-шарифи (номи), уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилган холда ёзма шаклда киритилади.
  3. Жамият  Кузатув кенгашига ва Тафтиш комиссиясига номзодлар кўрсатиш тўғрисида таклифлар киритилганда, шу жумладан ўзини ўзи номзод қилиб кўрсатилган такдирда номзоднинг исми-шарифи, унга тегишли акцияларнинг сони ва тури (агар 5 номзод Жамият акциядори бўлса), шунингдек номзодни кўрсатаётган акциядорларнинг исми-шарифи (номи), уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилади.
  4. Жамият Кузатув кенгаши тушган таклифларни кўриб чиқиши ҳамда ушбу Низомнинг 36-бандида белгиланган муддат тугаганидан сўнг, ўн кундан кечиқтирмай уларни акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритиш тўғрисида ёки мазкур кун тартибига киритишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши шарт. Акциядорлар (акциядор) томонидан киритилган масала акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига, худди шунингдек кўрсатилган номзодлар Жамият Кузатув кенгашига ва Тафтиш комиссиясига сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилиши керак, қуйидаги холлар бундан мустасно:

ушбу Низомнинг 36-бандида белгиланган муддатга акциядорлар (акциядор) томонидан риоя этилмаган бўлса;

акциядорлар (акциядор) Жамиятнинг ушбу Низомнинг 36-бандида назарда тутилган микдордаги овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса;

ушбу Низомнинг 38-бандида назарда тутилган маълумотлар тўлик бўлмаса;

таклифлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.

  1. Жамият Кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига ёки номзодни Жамият Кузатув кенгашига ва Тафтиш комиссиясига сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги асослантирилган қарори масалани киритган ёки таклиф такдим этган акциядорларга (акциядорга) қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиқтирмай юборилади.
  2. Жамият Кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига ёки номзодни Жамият Кузатув кенгашига ва Тафтиш комиссиясига сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

  VI. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

  1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши Жамият Кузатув кенгашининг қарорига кўра:

унинг ўз ташаббуси асосида;

Тафтиш комиссиясининг ёзма талаби;

ёзма талаб такдим этилган санада Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талаби асосида ўтказилади.

  1. Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилишини чақириш акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида ёзма талаб такдим этилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиқтирмай Жамият Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.
  2. Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабда йиғилиш кун тартибига киритилиши керак булган масалалар уларни киритиш сабаблари кўрсатилган холда таърифланган бўлиши керак.
  3. Жамият Кузатув кенгаши Жамият Тафтиш комиссиясининг ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра чакириладиган акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилиши кун тартибидаги масалаларнинг таърифига ўзгартиришлар киритишга хакли эмас.
  4. Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядордан (акциядорлардан) чиқкан такдирда, бу талабда умумий йиғилишни чақиришни талаб қилаётган акциядорнинг (акциядорларнинг) исми-шарифи (номи), унга тегишли акцияларнинг сони, тури кўрсатилган бўлиши  лозим.
  5. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилган шахс (шахслар) томонидан имзоланади.
  6. Жамиятнинг тафтиш комиссияси, ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгапик қилувчи акциядор (акциядорлар) акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талаб такдим этган санадан эътиборан ўн кун ичида Жамият Кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида ёки йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши керак.
  7. Жамият тафтиш комиссиясининг ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарор куйидаги холларда қабул қилиниши мумкин, агар:

Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилаётган акциядор (акциядорлар) Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик. қилмаса;

кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масалалардан бирортаси хам акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига кирмаса;

кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масала Конун талабларига мувофиқ бўлмаса.

  1. Жамият Кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарори ёки бундай йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақидаги асослантирилган қарори йиғилиш чақиришни талаб қилган шахсларга қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан уч иш кунидан кечиқтирмай юборилади.
  2. Жамият Кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
  3. Жамият Кузатув кенгаши ўн кун муддат ичида акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилмаган такдирда ёки уни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган такдирда, акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилиши уни чақиришни талаб қилган шахслар томонидан чакирилиши мумкин. Бундай холларда акциядорларнинг умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлик харажатларнинг ўрни акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра Компаниянинг маблағлари ҳисобидан қопланиши мумкин.
  4. Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилиши Қонунга мувофиқ шундай ҳуқуқка эга акциядор (акциядорлар) томонидан чакирилаётган такдирда, акциядор (акциядорлар) ўз қарорини ёзма шаклда расмийлаштиради. Қарорда акциядорнинг (акциядорларнинг) исми-шарифи (номи), акциядорнинг ваколатли мансабдор шахси (юридик шахслар учун), акциядорга тегишли овоз берувчи акцияларнинг сони кўрсатилиши зарур. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган такдирда, ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган масалалар белгиланади. Бундай холларда акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилишини чақириш акциядор (акциядорлар) томонидан ушбу Низомнинг IV бўлимида белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда:

Жамиятнинг расмий веб-сайтида акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарни жойлаштириш Бошкарув томонидан акциядор (акциядорлар)нинг хабар жойлаштириш тўғрисидаги ёзма талаби асосида амалга оширилади;

Жамият акциялари эгалари реестрини шакллантириш топшириқномаси Қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарийсида бевосита акциядор (акциядорлар) томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш ҳуқуқини тасдикловчи ҳужжатлар (депо ҳисобварағининг кўчирмаси, зарур ахборотга эга акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси, Жамият Кузатув кенгашига йиғилиш чақириш тўғрисида юборилган мурожаатнома нусхаси, Жамият Кузатув кенгашининг умумий йиғилиш чақиришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномаси) такдим этилган ҳолда  расмийлаштирилади.

                      VII. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ КВОРУМИ

  1. Агар акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда Жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами эллик фоизидан кўпрок овозига эга булган акциядорлар (уларнинг вақиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлади.
  2. Агар имтиёзли акциялар кун тартибининг факат битта ёки бир нечта масалалари бўйича овоз берса, йиғилиш кворуми такдим этилган оддий акциялар сонига караб белгиланади, кўрсатилган масалалар бўйича овозларни санаш эса овоз берувчи оддий ва имтиёзли акцияларнинг умумий сонидан келиб чиқиб ўгказилади.
  3. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун кворум бўлмаса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш санаси эълон қилинади. Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказишда кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
  4. Агар акциядорларнинг ўтказилмай қолган йиғилиши ўрнига чакирилган такрорий умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда Жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами қирқ фоизидан кўпрок овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вақиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилиши ваколатли бўлади.
  5. Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар қилиш ушбу Низомнинг 33-бандида назарда тутилган муддатларда ва шаклда амалга оширилади.
  6. Кворум бўлмаганлиги сабабли акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси йигирма кундан кам муддатга кўчирилган такдирда, умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтказилмай колган умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ аникланади.

                            VIII. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИНГ ИШЧИ ОРГАНЛАРИ

  1. Қуйидагилар акциядорлар умумий йиғилишининг ишчи органлари ҳисобланади: Раис (Раёсат), саноқ комиссияси, котиб.
  2. Акциядорларнинг умумий йиғилишини Жамият Кузатув кенгаши раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган такдирда эса, куйидаги тартибдаги шахслар: Жамият Кузатув кенгашининг аъзоларидан бири, Бошкарув раиси, Бошкарув аъзоси ёки йиғилишни чакирган шахс олиб боради.
  3. Акциядорларнинг умумий йиғилиши раиси акциядорларнинг умумий йиғилиши Раёсатига бошчилик қилади, йиғилиш олиб борилишини таъминлайди ва бунинг учун ўз вазифаларини зарур тартибда бажарилиши учун зарур бўлган барча ваколатларга эга бўлади.
  4. Акциядорларнинг умумий йиғилиши раиси йиғилишнинг боришига рахбарлик қилади, акциядорларнинг умумий йиғилиши ишчи органлари ишини мувофиқлаштиради, масалаларни муҳокама қилиш тартибини белгилайди, маърузачиларнинг нутклари вақтини чегаралайди, йиғилишни олиб бориш ва овоз бериш давомида тушунтиришлар беради, залда тартиб ўрнатилишини назорат қилади.
  5. Овозларни санаб чиқиш, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини таркатиш учун Жамият Кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси тузилиб, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
  6. Саноқ комиссиясининг таркиби камида уч кишидан иборат бўлиши керак. Саноқ комиссияси таркибига Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари, Тафтиш комиссиясининг аъзолари, Жамият Бошкаруви раиси ва Бошкарув аъзолари, шунингдек ана шу лавозимларга номзоди кўрсатилган шахслар кириши мумкин эмас.
  7. Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш «Жамиятнинг овоз берувчи битта акцияси - битта овоз» принципи бўйича амалга оширилади, Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича кумулятив овоз беришни ўтказиш ҳоллари бундан мустасно.
  8. Овоз берилганида овоз берувчи қайси масала бўйича эхтимол тутилган овоз бериш вариантларидан факат биттасини колдирган бўлса, ўша масала бўйича берилган овозлар хисобга олинади. Мазкур талабни бузган ҳолда тўлдирилган овоз бериш бюллетенлари ҳақикий эмас деб топилади ва улардаги масалалар бўйича берилган овозлар хисобга олинмайди.
  9. Агар овоз бериш бюллетенида овозга қўйилган бир нечта масала кўрсатилган бўлса, бир ёки бир нечта масалага нисбатан ушбу Низомнинг 67- бандида кўрсатилган талабга риоя этилмаганлиги бюллетеннинг умуман ҳақикий эмас деб топилишига сабаб булмайди.

70. Саноқ комиссияси ваколатларининг муддати у акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланган пайтдан бошлаб акциядорларнинг тегишли йиғилиши (йиллик ёки навбатдан ташкари) томонидан саноқ комиссиясининг янги таркиби сайланиши (ёки кайта сайланиши) пайтигача хисобланади. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиш пайтида Саноқ комиссиясининг бир ёки бир неча аъзоси ҳозир бўлмаганлиги ҳолларида, Жамият Кузатув кенгаши тегишли (йиллик ёки навбатдан ташкари) умумий йиғилиши томонидан кейинчалик тасдиқлаш йули билан Саноқ комиссиясини тузади.

  1. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш пайтида Саноқ комиссияси Кузатув кенгашининг (ёки йиғилишни чакираётган шахсларнинг) топширигига кўра қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга булган акциядорларни кайд этиш рўйхатини тузади;

овоз бериш бюллетенларини ва акциядорлар умумий йиғилишининг бошка материалларини тайёрлайди.

  1. Акциядорлар умумий йиғилишида Саноқ комиссияси куйидаги вазифаларни амалга оширади:

Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорларни (уларнинг вақилларини) рўйхатдан ўтказади;

ишончномалар ва улар томонидан бериладиган ҳуқуқлар хисобини юритади;

овоз бериш бюллетенларини беради ва берилган бюллетенларнинг хисобини юритади, шунингдек акциядорларга Умумий йиғилишнинг бошка ахборот(материаллар)ини беради.

  1. Саноқ комиссияси:

Акциядорларнинг умумий йиғилишида кворум бор ёки йўклигини аниклайди;

Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ҳуқуқларининг акциядорлар (уларнинг вақиллари) томонидан амалга оширилиши муносабати билан юзага келадиган масалаларни тушунтиради;

овоз га қўйиладиган масалалар бўйича овоз бериш тартибини тушунтиради;

овоз беришнинг белгиланган тартиби ва акциядорларнинг овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқларини таъминлайди;

овозларни санаб чиқади ва овоз бериш якунларини чиқаради;

овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузади;

овоз бериш бюллетенларини  Жамиятнинг архивига топширади.

         IX. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ

  1. Акциядорлар умумий йиғилишини олиб бориш тартиби (регламенти) ушбу Низомга мувофиқ акциядорларнинг ҳар бир умумий йиғилишида тасдиқланади.
  2. Кузатув кенгаши раиси (у узрли сабабларга кўра бўлмаган такдирда эса, Жамият Кузатув кенгашининг аъзоларидан бири, Бошкарув раиси, Бошкарув аъзоси ёки йиғилишни чакирган шахс) акциядорлар умумий йиғилишининг раиси (Раёсати)ни ва Котибини сайлашни ва Саноқ комиссиясининг сони ва шахсий таркибини тасдиқлашни таклиф этади.
  3. Умумий йиғилишни олиб бориш тартиби йиғилишнинг бошланиши ва тахминан тамом бўлиши вақтини, маърузалар ва танаффуслар канча давом этиши, кун тартибидаги масалаларининг давомийлигини, кун тартиби масалалари бўйича маърузачиларнинг фамилиялари ва лавозимларини, овоз беришни амалга ошириш ва унинг натижаларини эълон қилиш тартибини назарда тутади.
  4. Йиғилиш давомида юзага келувчи кундалик масалаларни раис мухокама қилинаётган масала бўйича акциядорлар умумий йиғилишида бош принципдан: хар бир қатнашчининг белгиланган вақт доирасида сўзга чиқиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлигидан келиб чиқиб, яккабошчилик билан хал этади.
  5. Кун тартибидаги масалаларни мухокама қилишда қатнашиш истагини билдирганлар акциядорларнинг умумий йиғилиши котибига мухокама қилинадиган масалани кўрсатган холда ёзма буюртма берадилар.
  6. Кун тартибининг барча масалалари кўриб чиқилгандан, қарорлар қабул қилингандан ва Саноқ комиссияси овоз бериш натижаларини эълон қилгандан кейин Раис акциядорлар умумий йиғилишини ёпиқ деб эълон қилади.

                            X. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ БАЁННОМАСИ

  1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши котиби номзодини Жамият Кузатув кенгаши киритади.
  2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши котиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдикданади.
  3. Акциядорларнинг умумий йиғилиши котиби:

Акциядорлар умумий йиғилишининг бориши баёнини юритади;

ёзма буюртмалар бўйича йиғилиш кун тартибидаги масалалар мухокамасида қатнашиш истагини билдирувчилар рўйхатини олиб боради;

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ёпилганидан кейин акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасини ўн кундан кечиқтирмай икки нусхада тузади.

  1. Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасида:

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилган сана, вақт ва жой;

Жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар эга бўлган овозларнинг умумий сони;

Умумий йиғилишда иштирок этган акциядорлар эга бўлган овозларнинг сони;

Умумий йиғилишнинг раиси (раёсати) ва котиби, йиғилиш кун тартиби;

маърузаларнинг асосий коидалари, овозга қўйилган масалалар хамда улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари, йиғилиш қабул қилган қарорлар кўрсатилади.

  1. Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси акциядорлар умумий йиғилишининг раиси ва котиби томонидан имзоланади.
  2. Саноқ комиссиясининг баённомаси йиғилишнинг махсус қарори билан тасдиқланмайди, балки маълумот учун қабул қилинади хамда акциядорларнинг умумий йиғилиши баённомасига тикиб қўйилиши зарур.
    1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши баённомаси имзолангандан кейин Саноқ комиссияси йиғилиш хужжатларини, шу жумладан Умумий йиғилишнинг кайд этиш рўйхатини, Саноқ комиссияси аъзолари томонидан имзоланган ва муҳрланган овоз бериш бюллетенларини, овоз бериш якунлари тўғрисидаги баённомаларни ва акциядорлар умумий йиғилиши баённомасини сақлаш учун  Жамият архивига топширади.
    2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши баённомаси имзоланган куни Жамият Бошкарувига ижро этиш учун топширилади.
    3. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари Қонунда назарда тутилган тартиб ва муддатларда акциядорлар эътиборига етказилади.

                                XI. ЯКУНИЙ КОИДАЛАР

  1. Жамият Бошкаруви ва Кузатув кенгаши ўз ваколатлари доирасидаги масалалар бўйича акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорларни бажаришни ташқил қилади, Умумий йиғилиш қарори ва баённомасида ўзгача холат кайд этилганлиги ҳоллари бундан мустасно.

Жамият Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорларининг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.

  1. Ушбу Низомнинг талабларини бузган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
  2. Ушбу Низом акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.
  3. Ушбу Низомга амалдаги қонун хужжатлари ўзгартирилганлиги ва Жамият Уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин.
  4. Ушбу Низомга киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.

 

                                                                                                       Акциядорлар билан корпоратив

                                                                                             муносабатлар бошқармаси:

 

                                                                                                     "Попдонмахсулотлари"АЖ  2017                                                                                                      йил «10» май акциядорларнинг                                                                                                          умумий  йиғилишида тасдиқланган.

 

           

 

 

 

 

 

 

 

 

 

               «Попдонмахсулотлари» акциядорлик жамияти

        Бошқаруви тўғрисида

    НИЗОМ

     (янги таҳрирда)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

I. УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР

  1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (кейинги ўринларда - Қонун), бошқа қонун ҳужжатлари ва "Попдонмахсулотлари" акциядорлик жамият (кейинги ўринларда - жамият) Устави асосида ишлаб чиқилган.
  2. Ушбу Низом жамиятнинг коллегиал ижроия органи - Бошқарувнинг мақоми, ваколат доираси ва фаолиятини ташкил этиш тартибини, Бошқарув ишини, унинг аъзоларини сайлаш (тайинлаш), шунингдек уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
  3. Бошқарув жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилади ва жамиятнинг бошқарув органи ҳисобланади.
  4. Бошқарув жамият кузатув кенгаши ва акциядорларнинг умумий йиғилишига ҳисобдордир.

               II. БОШҚАРУВ ВА БОШҚАРУВ РАИСИНИНГ ВАКОЛАТ ДОИРАСИ

  1. Бошқарувнинг ваколатига жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар умумий йиғилишининг ёки жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар бундан мустасно.
  2. Бошқарув акциядорлар умумий йиғилишининг ва жамият кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этади.
  3. Бошқарув ваколатига қуйидагилар киради:

Кузатув кенгаши ва акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқиладиган масалаларни кўриб чиқиш;

Жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

Жамиятнинг аффилланган шахслар билан тузиши кўзда тутилаётган битимларни ўрганиш;

Жамият  акциядорларининг арз ва эътирозларини кўриб чиқиш;

Жамиятга суд даъволари тақдим килиниши билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш;

Жамиятнинг йиллик бизнес-режалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

Жамиятнинг истиқбол ривожланишининг асосий йўналишлари лойиҳасини ишлаб чиқиш;

Жамият  фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

маркетинг тадқиқотларини ўтказиш;

Жамият кундалик фаолиятининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа масалаларини кўриб чиқиш.

  1. Бошқарув раиси жамият фаолиятининг барча масалаларини мустақил равишда ҳал қилади, акциядорлар умумий йиғилишининг ёки жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган, шунингдек жамият Бошқаруви қарор қабул қиладиган масалалар бундан мустасно.
  2. Бошқарув раисининг ваколатига қуйидагилар киради:

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва жамият кузатув кенгаши қарорларининг ижро этилишини ташкил этади;

Жамият кузатув кенгашига кўриб чиқиш учун Жамият фаолиятига доир масалалар юзасидан ички меьёрий ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда киритади;

акциядорларнинг амалдаги қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ахборот олиш, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш, дивидендлар тўлови бўйича барча ҳуқуқларига амал килинишини  таъминлайди;

Жамият мол-мулки ва пул маблағларини қонун ҳужжатларида ва Жамият ички меъёрий ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тасарруф қилади;

Жамият номидан шартномалар, контрактлар ва бошқа битимлар тузади;

Жамият номидан ишончномалар беради;

Ўзбекистон Республикаси банкларида ҳисоб раками ва бощка ҳисобларни очади;

Жамиятда бухгалтерия ҳисобинииг ташкил этилиши, ҳолати ва ишончлилиги, тегишли органларга ҳар йилги ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботлар, шунингдек жамиятнинг расмий веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида акциядорларга, кредиторларга жамияг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида тақдим этилишини ташкил этади;

 давлат статистика ҳисоботи ва бухгалтерия ҳисоботини тегишли органларга тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;

штатларни тасдиқлайди, уларни малакали кадрлар билан тўлиқлигини таъминлайди,

ходимлар билан меҳнат шартномалари (контрактлар) тузади ва уларни тугатиш (бекор қилиш) тўғрисида қарор қабул қилади;

раис ўринбосарлари ва Бошқарув аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, жамият фаолиятига оид масалаларни ҳал қилишда уларнинг ваколатларини белгилайди;

жамиятнинг филиаллари ёки ваколатхоналари, шўъба ва тобе хўжалик жамиятлари раҳбарларини тайинлайди;

жамиятнинг барча мансабдор шахслари ва ходимлари бажариши шарт бўлган буйруклар, фармойишлар, кўрсатмаларни чиқаради, шунингдек ўзининг ваколати доирасига кирувчи масалаларга оид йўриқномалар ва бошқа ички ҳужжатларни тасдиқлайди;

жамиятнинг бўлимлари ва бошқа таркибий бўлинмалари низомларини тасдиқлайди;

жамият ходимларига нисбатан амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган интизомий жазо чораларини қўллайди;

ходимларни мукофотлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлайди, лавозим иш ҳақлари, уларга устамаларни, турли қўшимча тўловларни белгилайди, жамият ходимларини рағбатлантиради, моддий ёрдам кўрсатади, шунингдек, жамият ходимларини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида компенсация тўловларини ўрнатади;

ишлаб чиқариш зарурияти ёки Ҳукумат қарорлари ва топшириқларидан келиб чиққан ҳолда баъзи масалалар бўйича ўз ваколатларини маълум муддатга ўрнатилган тартибда бошқарув раисининг ўринбосарига ёки бошқарув аъзоларининг бирига ўтказади;

жамоа музокараларида ва жамоа шартномаларини тузишда жамият номидан иш кўради, иш берувчи вакилларининг жамоа музокараларида қатнашишини таъминлайди, жамоа шартномаси бўйича мажбуриятларни бажаради;

жамият ходимларидан ички тартиб қоидалари, жамиятда амалда бўлган бошқа қоидаларнинг, шунингдек меҳнат шартномаси шартларининг бажарилишини талаб қилади. Жамият ходимлари томонидан меҳнат интизоми бузилган ҳолларда жамият ходимларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллайди;

жамият ходимларнинг хизмат вазифалари белгилаб берилган "Лавозим йўриқномалари"ни тасдиқлайди;

жамият кундалик фаолиятининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа масалаларини ҳал этади.

10. Бошқарув раиси хар чоракда жамият Кузатув кенгаши олдида жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариш қандай бораётганлиги юзасидан ҳисобот беради.

  1. Бошқарув раиси акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида молия йили якунларига кўра жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот беради.

III. БОШҚАРУВНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

  1. Бошқарувнинг сон таркиби жамият Уставига асосан 5 (беш) кишини ташкил этади.
  2. Бошқарувнинг сон таркиби Бошқарув вазифалари бир ходим томонидан имкони борича кўп бажарилиши, бошқарув девонини қисқартириш, жамиятни бошқаришда бир-бирини такрорловчи бўғинларнинг тугатилиши ва у билан боғлиқ бошқарув харажатларининг қисқариши принципларидан келиб чиқиб белгиланади.

14. Бошқарув раиси Бошқарув кошида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва бошқа меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ижро этувчи аппарат тузади.

  1. Бошқарув таркибига Бошқарув раисидан ташқари бошқарув раисининг ўринбосари, бош бухгалтер ва асосий таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари кириши мумкин.
  2. Бошқарув раиси жамият фаолиятидаги ўзгаришлар ва ишлаб чиқариш эҳтиёжи муносабати билан жамият Бошқаруви таркибига қўшимча номзодлар бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.
  3. Жамият Кузатув кенгаши Бошқарув аъзолигига номзодларни кўриб чикади.

Жамият Бошқаруви аъзолигига номзод жамиятга ўзининг жиноий жавобгарликка тортилганлиги фактлари тўғрисида маълум қилиши шарт.

  1. Жамият Бошқаруви аъзолигига номзодлар ўзларинииг номзодлари кўриб чиқилаётганда, Кузатув кенгаши мажлисида иштирок этишлари мумкин.
  2. Жамият Бошқаруви аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш Кузатув кенгаши томонидан шахсий тартибда амалга оширилади.
  3. Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзолари бир йил муддатга сайланади (тайинланади), уларни сайлаш (тайинлаш) тўғрисидаги қарор Кузатув кенгаши томонидан оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
  4. Кузатув кенгаши томонидан Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзоларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисидаги қарор қабул қилингандан кейин Бошқарув раиси ва ҳар бир Бошқарув аъзоси билан ёллаш тўғрисида меҳнат шартномаси тузилади.
  5. Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзолари билан меҳнатга ёллаш шартномасининг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилинади.

Шартнома жамият номидан жамият Кузатув кенгашининг раиси ёки Кузатув кенгаши ваколат берган шахс томонидан имзоланади. Жамият Бошқаруви раиси билан тузиладиган шартномада унинг жамият фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариш қандай бораётганлиги юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши ва жамият Кузатув кенгаши олдида берадиган ҳисоботларининг даврийлиги назарда тутилиши зарур.

  1. Бошқарув аъзолари лавозим йўриқномасида белгилаб берилган ваколатлар, улар билан тузилган меҳнат шартномаси шартлари, акциядорларнинг умумий йиғилиши, жамият Кузатув кенгашининг қарорлари, Бошқарув қарорлари ва Бошқарув раисининг фармойишлари доирасида иш тутади.
  2. Жамият Кузатув кенгаши Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзолари билан тузилган шартномани, агар улар компания Уставини қўпол тарзда бузса, ёки уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли жамиятга зарар етказилган бўлса, ёки жамиятнинг йиллик бизнес-режасининг тасдиқланган кўрсаткичлари бажарилмаса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга.

Жамият Кузатув кенгаши Уставга асосан жамият Бошқаруви раиси ва Бошқарув аъзолари билан тузилган шартномани улар шартнома шартларини бузган такдирда тугатишга ҳақли.

Кузатув кенгаши томонидан жамият Бошқаруви раиси ёки Бошқарув аъзосининг ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул килинган такдирда, Жамият Бошқаруви раиси ёки Бошқарув аъзосининг ваколатларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги масала ўша йиғилишнинг ўзида ҳал этилиши, ёхуд жамият Бошқаруви раиси, ёки Бошқарув аъзоси вазифасини вақтинча бажарувчи шахсни тайинлаган ҳолда Кузатув кенгашининг яқин орадаги йиғилишида кўриб чиқиш учун қолдирилиши мумкин.

IV. БОШҚАРУВНИНГ ИШ ТАРТИБИ

  1. Жамият Бошқаруви мажлисларини ўтказишни Бошқарув раиси ташкил этади, у жамият номидан барча ҳужжатларни ҳамда жамият Бошқаруви мажлиси баённомаларини имзолайди, жамият Бошқаруви ўз ваколат доирасида қабул килган қарорларга мувофик жамият номидан ишончномасиз иш юритади.
  2. Бошқарув мажлислари зарур ҳолларда, бироқ бир ойда камида бир марта ўтказилади.

Бошқарув мажлисини ўтказиш учун кворум жамият Бошқарувига сайланган аъзолар сонининг камида етмиш беш фоизини ташкил этади.

  1. Бошқарув томонидан Кузатув кенгаши, ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиладиган масалалар мажбурий тартибда Бошқарув мажлисида олдиндан муҳокама этилади.
  2. Жамият Бошқарувининг фикр-мулоҳазалари ҳақида Кузатув кенгашида ва акциядорларнинг умумий йиғилишида Бошқарув раиси, ёки у томонидан ваколат берилган Бошқарув аъзоси ахборот беради ва ҳимоя қилади.
  3. Бошқарув мажлисини Бошқарув раиси, ёхуд кўриб чиқилаётган масалалар тегишлилиги бўйича унинг ўринбосари олиб боради.
  4. Бошқарув мажлисида қарорлар мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Мажлисда ҳозир бўлган Бошқарув аъзоларининг овозлари тенг бўлган такдирда Бошқарув раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

  1. Бошқарув мажлисида баённома юритилади.

Бошқарув мажлисининг баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

мажлис ўтказилган сана, вақт ва жой;

мажлисда ҳозир бўлган Бошқарув аъзолари рўйхати;

мажлиснинг кун тартиби;

овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари (мажлисда иштирок этган ҳар бир Бошқарув аъзосининг овоз бериш натижасини кўрсатган ҳолда);

қабул килинган қарорлар.

  1. Бошқарув мажлислари баённномаларидан кўчирмалар:

Жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларига, уларнинг талабига кўра;

бошқа мансабдор шахслар ва аудиторлик ташкилотига, уларнинг сўровлари бўйича фақат Бошқарув раисининг рухсати билан;

амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа шахсларга ва органларга (шу жумладан давлат органларига) берилади.

  1. Бошқарув мажлисларининг баённомалари бир нусхада тузилади ва мажлисда ҳозир бўлган барча Бошқарув аъзолари томонидан имзоланади.

35. Бошқарув мажлисларининг баённомалари Жамиятда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда сақланади.

V. БОШҚАРУВ АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ  ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

  1. Бошқарув раиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

-ўз ваколатига тегишли масалалар бўйича мустақил равишда қарорлар қабул қилиш;

-жамият номидан ишончномасиз иш юритиш, бошқа ташкилотлар ва органлар билан ўзаро муносабатларда унинг манфаатларини ифодалаш;

-жамият Кузатув кенгашининг розилигига кўра унинг ишида маслаҳат овози билан иштирок этиш;

-жамият Кузатув кенгашининг розилигига кўра бошқа ташкилотларнинг бошқарув органларида лавозимга эга булиш;

-ҳақ олиш.

-Бошқарув раиси қонун ҳужжатларига мувофик бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

  1. Бошқарув раиси мажбуриятларига қуйидагилар киради:

-ўз мажбуриятларини у билан тузилган меҳнат шартномаси шартларига мувофик тегишли тарзда бажариш;

 

-акциядорларнинг умумий йиғилиши ва жамият Кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил қилиш ва назорат қилиш;

-

III. БОШҚАРУВНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ   4

IV. БОШҚАРУВНИНГ ИШ ТАРТИБИ   5

V. БОШҚАРУВ АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ  ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ   6

-акциядорларнинг амалдаги қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ахборотларини олиш, акциядорларнинг умумий йиғилишларида иштирок этиш, дивидендлар ҳисоблаш ва тўлаш бўйича барча ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш;

-қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамият фаолияти тўғрисидаги ахборотни тегишли тарзда ошкор этилишини назорат қилиш;

-жамиятнинг молия-хўжаликк фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни жамиятнинг Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси, ёки жамият аудитори талабига кўра тақдим этилишини таъминлаш;

-бошқарув мажлисларини ўтказишни ташкил этиш;

-жамият таркибий тузилмаларининг самарали ҳамкорлик юритишини таъминлаш;

-жамият  шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш;

-жамиятда бухгалтерия ҳисобининг ташкил этилиши, ҳолати ва ишончлилиги, тегишли органларга йиллик ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботлар ўз вақтида тақдим этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;

-давлат статистика ҳисоботи ва бухгалтерия ҳисоботини тегишли органларга тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;

-жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг сақланишини таъминлаш;

-жамият фаолияти тўғрисидаги махфий ахборотни ошкор килмаслик;

-жамиятни малакали кадрлар билан таъминлаш, жамият ходимларининг билими, малакаси, тажрибаси ва қобилиятларидан энг яхши фойдаланиш чораларини кўриш;

-қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ масалаларнинг ҳал этилишини таъминлаш;

-жамият фаолиятида қонун ҳужжатлари, жамият Устави, ушбу низом ва жамиятнинг бошқа ички ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.

-бошқарув раиси қонун ҳужжатларига мувофик бошқа мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.

  1. Бошқарув раисининг аниқ ҳуқуқлари ва мажбуриятлари у билан тузилган меҳнат шартномасида келишиб олинади.
  2. Бошқарув аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Жамият  Бошқаруви йиғилишларида шахсан иштирок этиш, мажлисда муҳокама этилаётган ҳар қандай масала муҳокамаси бўйича сўзга чиқиш;

зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариш учун жамият фаолиятига тааллуқли ҳужжатлардан фойдаланиш имконига эга булиш;

жамият  фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш бўйича таклифлар киритиш;

жамият Уставига ўзгартириш ва/ёки қўшимчалар киритиш ва жамиятнинг ички ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритиш;

ҳақ олиш;

Бошқарув аъзолари қонун ҳужжатларига мувофик бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.

  1. Бошқарув аъзолари мажбуриятларига қуйидагилар киради:

-ўз мажбуриятларини улар билан тузилган меҳнат шартномаси шартларига мувофик тегишли тарзда бажариш;

-Бошқарув раисига ёки бошқарув йиғилишларида ўзларига юклатилган топшириқлар ҳолати бўйича ахборотлар бериш;

-жамият фаолияти тўғрисидаги махфий ахборотни ошкор килмаслик;

-жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг сақланишини таъминлаш;

-бошқарув аъзолари қонун ҳужжатларига мувофик бошқа мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.

  1. Бошқарув аъзоларининг аниқ ҳуқуқлари ва мажбуриятлари улар билан тузилган меҳнат шартномасида келишиб олинади.
  2. Бошқарув раиси ва бошқарув аъзолари жамиятнинг аффилланган шахслари ҳисобланади.

      Бошқарув аъзоси аффилланган шахс ҳисобланган такдирда, у жамият билан битим тузишда аффилланган эканлиги тўғрисида тузилиши кутилаётган битим ҳақидаги маълумотларни, шу жумладан битимда ииггирок этаётган шахслар, битим предмети тўғрисидаги маълумотларни, тегишли шартноманинг муҳим шартларини батафсил кўрсатган ҳолда, ёзма билдириш юбориш орқали жамиятни хабардор этиши шарт.

  1. Бошқарув аъзолари шахсий манфаатлари учун Бошқарувнинг у, ёки бу қарорларни қабул қилишига бевосита, ёки билвосита таъсир кўрсатиш ҳуқуқига эга эмас.
  2. Бошқарув аъзолари жамиятнинг имкониятлари (мулкий ёки номулкий ҳуқуқлар, хўжалик фаолияти соҳасидаги имкониятлар, жамиятнинг фаолияти ва режалари тўғрисидаги ахборот)дан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.

VI. БОШҚАРУВ  АЪЗОЛАРИНИНГ  ЖАВОБГАРЛИГИ

  1. Бошқарув аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва мажбуриятларини бажаришда жамият ва унинг акциядорлари манфаатларини кўзлаб иш тутишлари зарур.
  2. Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзолари қонун ҳужжатларига мувофик жавобгар бўлади.

Агар бир нечта шахс жавобгар бўлса, уларнинг жамият олдидаги жавобгарлиги солидар жавобгарлик бўлади.

  1. Жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган, ёки ушбу қарорга қарши овоз берган Бошқарув аъзолари жавобгар бўлмайди.
  2. Жамият, ёки у жойлаштирган акцияларнинг хаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик килувчи акциядор (акциядорлар) жамиятга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан жамият Бошқаруви раиси ёки Бошқарув аъзоси устидан судга мурожаат қилишга ҳақли.
  3. Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзолари жамият томонидан тузилаётган битимларда аффилланган эканликлари тўғрисидаги ахборотни сир тутганликлари учун жавобгар бўлади.
  4. Бошқарув аъзолари уларга хизмат мавқие билан берилган ҳуқуқлардан ўзлари меҳнат ёки қариндошлик муносабатларида бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг мақсадлари ва манфаатлари йўлида фойдаланмасликлари зарур.
  5. Бошқарув аъзолари жамият  мол-мулкини тасарруф қилишдан шахсий фойда кўриш бўйича ҳаракатларга йўл қўймаслиги зарур.
  6. Бошқарув аъзолари ўз вазифаларини бажармаганлиги, ёки зарур даражада бажармаганлиги натижасида жамиятга етказилган зарар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамият  олдида жавобгар бўлади.

VII.  БОШҚАРУВ  АЪЗОЛАРИГА  ХАҚ  ВА  ЙИЛЛИК      МУКОФОТТЎЛАШ  ТАРТИБИ

  1. Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун жамият фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ ҳолда ҳар чорак якуни бўйича қатъий белгиланган миқдорда ҳақ (рағбатлантириш) ва йил якуни бўйича йиллик мукофот тўланади.
  2. Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзоларига ҳақ (рағбатлантириш) тўлаш Кузатув кенгашининг жамият фаолияти самарадорлигидан келиб чиққан ҳолда ҳар чорак якуни бўйича қабул қиладиган қарорига мувофиқ амалга оширилади.
  3. Жамият йиллик "Бизнес-режаси" кўрсаткичлари (лизинг хизмати ҳажми, ялпи даромад, соф фойда)нинг чорак якуни бўйича бажарилиши Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзоларига ҳақ (рағбатлантириш)  тўлаш учун мажбурий шарт ҳисобланади.
  4. Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзоларига ҳар чоракда тўланадиган ҳақ (рағбатлантириш)  жамиятнинг ҳисобот молия йилидаги соф фойдаси ҳисобидан тўланади ва бу ҳақнинг миқдори Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзосини ёллаш тўғрисидаги шартномада кўрсатилади.
    1. Бошқарув аъзоларига тўланадиган хар чораклик ҳақ  (рағбатлантириш)нинг миқдори Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган жамият йиллик "Бизнес-режаси"нинг смета-харажат қисмида назарда тутилади ва қуйидаги миқдорларда тақсимланади:

              Бошқарув раисига - ҳар чоракда, республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 30 (ўттиз) баравари миқдорида;

            Бошқарув аъзоларининг ҳар бирига - ҳар чоракда, республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 24 (йигирма тўрт) баравари миқдорида.

  1. Бошқарув раиси ва аъзоларига тўланадиган ҳар чораклик ҳақ (рағбатлантириш)нинг миқдори акциядорлар умумий йиғилишининг қарори асосида мазкур "Низом"га ўзгартириш киритиш орқали ўзгартирилиши мумкин.

59.            Бошқарув раиси ва аъзоларига тўланадиган ҳар чораклик ҳақ (рағбатлантириш) мазкур "Низом" акциядорлар умумий йиғилиши қарори асосида тасдиқланганидан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб тўланади.

  1. Мукофот пули Бошқарув раиси ва аъзоларига бир йилда бир марта жамият молиявий-хўжалик фаолиятининг якунлари бўйича жамият томонидан "Бизнес режа"да белгиланганидан ортиқча соф фойда олинганлиги учун берилади.
    1. Бошқарув раиси ва аъзоларига тўланадиган мукофот пули жамиятнинг йиллик "Бизнес-режаси"да белгиланганидан ортиқча олган соф фойдасининг 10 фоизи миқдорида белгиланади ва у қуйидагича тақсимланади:

-Бошқарув раисига - жамиятнинг йиллик "Бизнес-режаси"да белгиланганидан ортиқча олинган соф фойдасининг 2,6 фоизи миқдорида;

             -Бошқарув раисининг ўринбосарига - жамиятнинг йиллик "Бизнес- режаси"да белгиланганидан ортиқча олинган соф фойдасининг 2,0 фоизи миқдорида;

            -қолган Бошқарув аъзолари ҳар бирига - жамиятнинг йиллик "Бизнес- режаси"да белгиланганидан ортиқча олган соф фойдасининг 1,8 фоизи миқдорида.

62. Мукофот пуллари суммаси акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарори билан соф фойдани тақсимлаш масаласини кўриб чиқишда тасдиқланади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўз қарорини қабул қилишда заруриятга қараб жамиятнинг молиявий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, Бошқарув раиси ва аъзоларига тўланадиган мукофот пули миқдори ва тақсимотини ушбу "Низом"нинг 61-бандида белгиланган кўрсаткичларга нисбатан ўзгартириши мумкин.

 

VIII. ЯКУНИЙ  ҚОИДАЛАР

  1. Ушбу Низом акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.
  2. Ушбу Низомга амалдаги қонун ҳужжатлари ўзгартирилганлиги ва жамият Уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин.
  3. Ушбу Низомга киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.

 

 

 

Акциядорлар билан корпоратив

муносабатлар бошқармаси:

 

   "Попдонмахсулотлари"АЖ  2017 йил «___» _____________ акциядорларнинг умумий  йиғилишида тасдиқланган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

    

  "Попдонмахсулотлари"акциядорлик жамиятининг            "Дивиденд сиёсати тўғрисида"ги

Низом


                             Дивиденд сиёсати тўғрисида Низом

 

Мазкур низом "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Қимматли қоғозлар бозоритўғрисида"ги қонунлари, акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошкарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 9-сон баённомаси билан тасдиқланган "Корпоратив бошқарув кодекси", Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик актлари ҳамда "Попдонмахсулотлари" акциядорлик жамияти (кейинги матнларда жамият деб юритилади) нинг Уставига мувофик ишлаб чикилган бўлиб, жамият томонидан қатъий риоя қилиниши шарт бўлга2н меъёрий ҳужжат ҳисобланади.

                                             

                                               I.Асосий тушунчалар.

Қимматли қоғозлар марказий  депозитарийси - депозитарийларда депо ҳисоб рақамлари бўйича эмиссиявий қимматли қоғозларни сақлаш, бундай қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш эмиссиявий қимматли коғозлар ҳаракати ягона тизимини таъминловчи давлат депозитарийси.

         Дивиденд - фойданинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг корхона ихтиёрида қоладиган ва акциялар ўртасида тақсимланиши керак бўлган қисми.

                                  

                                   II.Умумий қоидалар.

2.1.         Дивиденд сиёсати жамият ва жамият таркибидаги корхоналарнинг акцияларига тўланадиган дивидендлар ҳисоб-китобини юритиш ҳамда тўланган дивидендлар бўйича ҳисоботлар шаклларини тақдим этишни тартибга солади.

2.2.         Жамият акциялар бўйича эълон қилинган дивидендларни тўлаши шарт. Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул кўчириш йўли, ёки нақд пул маблағлари ёхуд жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.

2.3. Дивиденд акциядорлар ўртасида, уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.

        

         III.Дивидендларни тўлаш муддатлари ва тўлаш тўғрисида қарор.

3.1.       Дивиденд жамият соф фойдасининг акциядорлар ўртасида тақсимланадиган қисмидир.

3.2.      Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари, ёки нақд пул ёхуд жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.

3.3.      Жамият молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижаларига кўра ва (ёки) молиявий йил натижаларига кўра, агар ушбу низом ва жамият уставида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, жойлаштирилган-акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

3.4.      Молиявий йилнинг якуний натижаларига кўра тегишли давр тугагандан кейин жамият олти ой ичида дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

 

3.5.         Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳакида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилади.

3.6.         Дивидендларнинг миқдори жамият кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугалланадиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим.

                                      IV. Дивидендларни тўлаш тартиби.

4.1.        Дивидендлар жамиятнинг  тасарруфида қоладиган соф фойдасидан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади.

4.2.Дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби жамиятнинг уставида ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади. Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим.

4.3.        Эгаси, ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси, ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият ихтиёрида қолади.

4.4.       Жамият Ўзбекистон Республикаси норезидент акциядорининг ёзма талабига кўра унга ҳисобланган дивидендларни эркин айирбошланадиган валютага айирбошлаб, маблағларни норезидент акциядор тақдим этган банк ҳисобварағига ўтказиб бериши шарт.

4.5.        Жамият акциядорларининг реестридан олинган, жамият томонидан тасдиқланган кўчирма ҳамда жамият бухгалтериясининг ҳисобланган дивидендлар суммаси ва улар ҳисобланган сана тўғрисидаги маълумотномаси айирбошлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

4.6.        Акциядорларга дивидендларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг умумий йиғилщнини ўтказиш учун шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган шахслар акциялар бўйича дивиденд олиш ҳуқуқига эга.

4.7.        Дивидендлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддатларда жамиятнинг айби билан тўланмаган (олинмаган) тақдирда тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкаларидан келиб чиккан ҳолда пеня ҳисобланади. Тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича ҳисобланадиган пенялар миқдори тўланмаган (олинмаган) дивидендлар миқдорининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.

4.8.        Акциядор жамият томонидан ҳисобланган дивидендлар ва пенялар тўланишини суд тартибида талаб қилишга ҳақли. Акциядорнинг талаблари суд томонидан қаноатлантирилганда дивидендлар жамият томонидан тўланмаган тақдирда жамиятга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўловга қобилиятсизликни бартараф этиш, ёки банкрот деб эълон қилиш тартиб-таомили қўлланилади.

(53-модданинг матни Узбекистон Республикасининг 2015 йил29 декабрдаги УРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда- ЎР ҚҲТ, 2015й., 52-сон, 645-модда)

4.9.        Дивидендларни тўлашга доир чекловлар

Жамият:

жамият устав фондининг (устав капиталининг) ҳаммаси унинг таъсис этилиши чоғида тўлиқ тўлаб бўлингунига қадар;

агар дивидендлар тўланадиган пайтда жамиятда банкротлик белгилари мавжуд бўлса, ёки жамиятда шундай белгилар дивидендларни тўлаш натижасида пайдо бўлса;

агар жамият соф активларининг қиймати унинг устав фонди (устав капитали) ва захира фонди суммасидан кам бўлса, акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳамдадивидендлар тўлашга ҳақли эмас.

Ушбу моддада кўрсатилган ҳолатлар тугатилгач, жамият ҳисобланган дивидендларни акциядорларга тўлаши шарт.

4.10.     Жамият дивидендларнинг миқдорини улардан ундириладиган солиқларни инобатга олмаган ҳолда эълон қилади. Жамият тўланадиган дивидендлар миқдори тўғрисидаги маълумотларни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг ва жамиятнинг расмий веб-сайтларида қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда эълон қилади.

4.11. Дивидендларга солиқ солиш солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади ва бунда солиқ солиш бўйича имтиёзлар белгиланиши мумкин.

 

 

Акциядорлар билан корпоратив

муносабатлар бошқармаси:

 

   "Попдонмахсулотлари"АЖ  2017 йил «___» ____________ акциядорларнинг умумий  йиғилишида тасдиқланган.

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                           «Попдонмахсулотлари» акциядорлик жамияти                                                      Дивиденд тўлаш тартиби тўғрисида                                                                                  НИЗОМ                     

(янги таҳрирда)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                I. УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР

  1. 1.                                     Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (кейинги ўринларда - Қонун), бошқа қонун ҳужжатлари ва "Попдонмахсулотлари" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - жамият) Устави асосида ишлаб чиқилган.
  2. 2.                                     Ушбу Низом Жамиятнинг акцияларига дивидендлар ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

         II. ЖАМИЯТНИНГ АКЦИЯЛАРИГА ТЎЛАНАДИГАН ДИВИДЕНД

  1. 3.                                    Дивиденд Жамият соф фойдасининг акциядорлар ўртасидатақсимланадиган қисмидир.
  2. 4.                                     Жамият акцияларнинг ҳар бир тури бўйича эълон қилинган дивидендларни тўлаши шарт. Имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар ушбу акциялар номинал қийматининг 20 фоизига тенг бўлган миқдорда белгиланган йиллик фоиз ставкаси даражасида тўланади. Агар дивиденд миқдори оддий эгаси ёзилган акциялар номинал қийматининг 25 фоизидан кўп бўлса, у ҳолда имтиёзли акциялар бўйича тўланадиган дивидендлар оддий эгаси ёзилган акцияларга бериладиган дивидендлар миқдори билан бир хилда тўланади.
  3. 5.                 Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёҳуд жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.
  4. 6.                 Жамиятнинг имтиёзли акциялари бўйича дивидендларни қимматли қоғозлар билан тўлашга йўл қўйилмайди.
  5. 7.                 Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.
  6. 8.                 Дивидендлар қонун хужжатларига мувофик соликка тортилади.

                  III. ЖАМИЯТНИНГ АКЦИЯЛАРИГА ДИВИДЕНД ТЎЛАШ

 МУДДАТЛАРИ

  1. 9.                 Жамият молиявий йил натижаларига кўра, агар ушбу қонун ва жамият уставида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, йилига бир марта жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
  2. 10.            Жамиятнинг молиявий йилнинг натижаларига кўра дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарори тегишли давр тугагандан кейин уч ой ичида қабул қилиниши мумкин.

   IV. ЖАМИЯТНИНГ АКЦИЯЛАРИГА ДИВИДЕНД ТЎЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОР

  1. 11.            Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор Жамият кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳакида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
  2. 12.            Дивидендларнинг миқдори жамият кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас.
  3. 13.            Акциядорларнинг умумий йиғилиши акцияларнинг муайян турлари бўйича дивидендлар тўламаслик тўғрисида, шунингдек жамият уставида дивиденд миқдори белгилаб қўйилган имтиёзли акциялар бўйича тўлиқ бўлмаган миқдорда дивидендлар тўлаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли.
  4. 14.            Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугалланадиган саналар курсатилган булиши лозим.
  5. 15.          Агар дивидендлар тўлаш окибатида жамиятнинг молиявий- хужалик ахволи жиддий тарзда ёмонлашадиган бўлса, дивидендлар тўланмайди.

V. ЖАМИЯТНИНГ АКЦИЯЛАРИГА ДИВИДЕНД ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА ДИВИДЕНДНИ ТЎЛАШДАГИ ЧЕКЛАШЛАР

  1. 16.              Дивидендлар жамиятнинг жамият тасарруфида қоладиган соф фойдасидан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади. Имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар Жамиятнинг бунинг учун махсус мулжалланган фондлари ҳисобидан ҳам тўланиши мумкин.
  2. 17.           Дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби Жамиятнинг уставида ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади. Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим.
  3. 18.           Дивидендларни тўлаш чоғида биринчи навбатда имтиёзли акциялар бўйича, сўнгра оддий акциялар бўйича дивидендлар тўланади. Имтиёзли акциялар бўйича катьий белгиланган дивидендларни тўлаш учун етарли миқдорда фойда мавжуд бўлган тақдирда жамият мазкур акцияларнинг эгаларига дивидендлар тўлашни рад этишга ҳақли эмас. Жамият рад этган тақдирда акциядорлар дивидендлар тўланишини суд тартибида талаб қилиши мумкин. Жамият етарли миқдорда фойдага эга бўлмаган ёки зарар кўриб ишлаётган тақдирда, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар жамият томонидан Жамиятнинг фақат шу мақсад учун ташкил этилган захира ҳисобидан ва ушбу фонд доирасида тўланиши мумкин.
  4. 19.            Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёҳуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра Жамият ихтиёрида қолади.
  5. 20.           Жамият Узбекистон Республикаси норезидент акциядорининг ёзма талабига кўра унга ҳисобланган дивидендларни эркин айирбошланадиган валютага айирбошлаб, маблағларни норезидент акциядор такдим этган банк ҳисобварағига ўтказиб бериши шарт.
  6. 21.            Жамият акциядорларининг реестридан олинган, Жамият томонидан тасдиқланган кўчирма ҳамда Жамият бухгалтериясининг ҳисобланган дивидендлар суммаси ва улар ҳисобланган сана тўғрисидаги маълумотномаси айирбошлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
  7. 22.           Акциядорларга дивидендларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган Жамият акциядорларининг реестрида кайд этилган шахслар акциялар бўйича дивиденд олиш ҳуқуқига эга.
  8. 23.            Дивидендлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддатларда Жамиятнинг айби билан тўланмаган тақдирда тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича Узбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкаларидан келиб чиққан ҳолда пеня ҳисобланади.

Жамият томонидан ҳисобланган дивидендларни ва пеняларни тўлашни акциядор суд тартибида талаб қилишга ҳақли. Акциядорнинг талаблари суд томонидан каноатлантирилганда дивидендларни тўлаш Жамият томонидан рад этилган тақдирда, Жамиятга нисбатан қонун хужжатларида белгиланган тартибда тўловга қобилиятсизликни бартараф этиш ёки банкрот деб эълон килиш тартиб-таомили қўлланилади.

24.     Жамият:

Жамият устав фондининг (устав капиталининг) хаммаси унинг таъсис этилиши чогида тўлиқ тўлаб булингунига кадар;

агар дивидендлар тўланадиган пайтда Жамиятда банкротлик белгилари мавжуд бўлса ёки Жамиятда шундай белгилар дивидендларни тўлаш натижасида пайдо бўлса;

агар Жамият соф активларининг қиймати унинг устав фонди (устав капитали) ва захира фонди суммасидан кам бўлса, акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга хдмда дивидендлар тўлашга хакли эмас.

Ушбу моддада курсатилган х,олатлар тугатилгач, Жамият хисобланган дивидендларни акциядорларга тўлаши шарт.

VI. ДИВИДЕНД ТЎЛАНИШИ ТЎҒРИСИДА АКЦИЯДОРЛАРНИ ХАБАРДОР ҚИЛИШ

  1. 25.           Жамият дивидендларнинг миқдорини улардан ундириладиган солиқларни инобатга олмаган ҳолда эълон килади. Жамият тўланадиган дивидендлар миқдори тўғрисидаги маълумотларни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг ва жамиятнинг расмий веб-сайтларида қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда эълон килади.

 

Акциядорлар билан корпоратив

муносабатлар бошқармаси:

 

   "Попдонмахсулотлари"АЖ  2017 йил «10» май  __________ акциядорларнинг умумий  йиғилишида тасдиқланган.

 

 

 

 

       «Попдонмахсулотлари»акциядорлик жамияти

        Ички назорат тўғрисидаги

Низом

                  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

               I. Умумий қоидалар

Мазкур ички назорат тўғрисидаги низом (кейинги матнларда низом деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, "Попдонмахсулотлари" акциядорлик жамияти (кейинги матнларда жамият деб юритилади) Устави, корпоратив бошқарув кодекси ва жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларига асосланган.

Ушбу низом ички назорат тизимининг мақсад ва вазифаларини, унинг ишлаш принципларини ҳамда жамият ва шахсларнинг ички назоратдаги жавобгарлигини белгилайди.

Низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш жамиятнинг умумий йиғилиши қарори билан тартибга солинади.

II. Ички назорат механизмини жорий этиш ва унинг мақсадлари

Самарали ички назорат механизмларини жорий қилиш мақсадида компания:

-     кузатув кенгаши тўғрисидаги низомда унинг таркибига мустақил аъзоларни киритиш талабларини акс эттиради;

-     кузатув кенгашига ҳомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) тартиби ва шартларини белгилаш ҳамда бу борада қарор қабул қилиш ҳуқуқини факат акциядорларнинг умумий йиғилиши ва қонун ҳужжатларида белгиланган доирада, бу ҳақда барча акциядорлар учун маълумотларни ошкор этган тарзда беради;

-     акциядорлар умумий йиғилиши қарорига асосан, ҳар йили мустақил профессионал ташкилотлар — маслаҳатчиларни жалб этган ҳолда бизнес-жараёнлар ва лойиҳаларнинг жамият ривожланиш мақсадларига мувофиқлиги юзасидан таҳлил ўтказади;

-     жамият самарали ички назорат тизимини жорий қилишнинг асосий мақсадини барча акциядорлар, шу жумладан, миноритар акциядорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашни белгилайди; ижроия органининг аффилланган шахслар билан ва йирик битимларни мустақил амалга ошириши учун жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни аниқлаш масаласини акциядорларнинг умумий йиғилишида муҳокама қилинишини таъминлайди;

-     жамиятнинг ички аудит хизматига ички назоратни, шу жумладан, 50 фоиздан зиёд улуши жамиятга тегишли бўлган юридик шахслар билан ўтказилган операциялар устидан назоратни амалга ошириш ваколатини беради;

-     жамият таркибига кирувчи ташкилотларнинг бошқарув органлари йиғилишларида ўзининг вакилларини жамият номидан овоз бериш тартибини белгилайди; жамият умумий йиғилишида иштирок этувчи шахсга шундай шахс ҳисобидан ўзи тўлдирган бюллетень нусхасини олиш имконини беради;

-     жамият ижро органидан мунтазам равишда жамият таркибига кирувчи корхоналар фаолияти юзасидан уларнинг тасдиқланган бизнес-режасига мувофик, бажарилган ишлар ва эришилган кўрсаткичлар тўғрисида ҳисобот талаб қилади;

-     жамият ички назорат органи (тафтиш комиссияси ва ички аудит хизмати)нинг кузатув кенгаши, акциядорлар умумий йиғилиши, миноритар акциядорлар қўмитаси (агар мавжуд бўлса) ва акциядорлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

III. Ички назорат тизимини шакллантириш

жамиятда самарали ички назорат тизимини жорий қилиш учун акциядорларнинг умумий йиғилиши "Ички назорат тўғрисидаги низом"ни тасдиқлайди.                         У қуйидагилардан иборат бўлади:

- жамиятнинг ички назорат органи таркибига ҳамда унинг

аъзолари малакасига талаблар; ички назорат тизими тўғрисидаги ҳисобот таркиби ва уни шакллантириш регламенти;

жамият ички назорат органи тизими самарадорлигини бахолаш учун мустақил профессионал ташкилотлар маслаҳатчиларни жалб қилиш тартиби;

- Ички назорат органи ишини мониторинг қилиш механизмлари тавсифи, унинг аъзоларига тўланадиган компенсация ва мукофот пулларини ҳисоблаш тартиби.

"Ички назорат тўғрисидаги низом" жамият ходимлари, бошқарув ва назорат органи аъзолари учун риоя этилиши мажбурий бўлган ҳужжат ҳисобланади.

жамият "Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом" талабларига мувофиқ, кузатув кенгаши таркибига биттадан кам бўлмаган (аммо уставда кўзда тутилган кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15 фоизидан кам бўлмаган) мустақил аъзо киритади.

Қуйидагилар жамият кузатув кенгашининг мустақил аъзоси бўлиши мумкин:

(I)   сўнгги беш йил мобайнида жамият, унинг шўъба ва аффилланган корхоналарида ишламаган шахслар;

(II)   жамият, унинг шўъба ва аффилланган корхоналари акциядори бўлмаган шахслар;

(III)   жамият, унинг шўъба ва аффилланган корхоналари билан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш хақининг беш минг баравари миқдоридан юқори суммага тегишли шартномага эга бўлган йирик мижозлари ёки мол етказиб берувчилари билан боғлиқ бўлмаган шахслар;

(IV)    жамият, унинг шўъба ва аффилланган корхоналари билан хизмат кўрсатиш юзасидан шартномага эга бўлмаган шахслар;

(V)    жамият, унинг шўъба ва аффилланган корхоналари раҳбарлари бўлган ёки сўнгги беш йил мобайнида шундай лавозимларда ишлаган шахснинг оила аъзоси бўлмаган шахслар;

(VI)    жамиятни назорат қилувчи шахс (ёки жамият устидан жамоа тарзида назорат олиб борувчи гурух ва/ёки ташкилот аъзоси) бўлмаган шахслар;

(VII)   жамият билан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома орқали боғлиқ бўлмаган ва жамиятнинг сохаси бўйича юқори турувчи ташкилоти (жамият) ёки йирик акциядорининг ҳодими бўлмаган шахслар.

Жамиятнинг молия-ҳўжалик фаолиятини назорат қилиш учун жамият уставига мувофик акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга тафтиш комиссияси (тафтишчи) сайланади.

Жамият тафтишчисига ёки тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади. Айни бир шахс айни бир жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига (тафтишчиликка) кетма-кет уч мартадан ортик сайланиши мумкин эмас.

Жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ваколат доираси ушбу қонун ва жамият устави билан белгиланади.

Жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) фаолият кўрсатиш тартиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган низомда белгиланади.

Жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ёзма талабига кўра жамият ижроия органида мансабни эгаллаб турган шахслар жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тафтиш комиссиясига (тафтишчига) тақдим этиши шарт.

Жамият тафтишчиси, ёки тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек айни шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас.

Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тафтиш комиссиясининг (тафтишчининг), акциядорлар умумий йиғилишининг, жамият кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра жамият кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошка давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.

Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра жамиятнинг тафтиш комиссияси (тафтишчиси) хулоса тузади, бу хулосада:

- жамиятнинг ҳисоботларида ва бошка молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо; бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши шарт.

Тафтиш комиссияси (тафтишчи) жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар, ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда жамият кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқади.

Ушбу модданинг саккизинчи қисмида кўрсатилган ахборотни ўз ичига олган хулоса акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида эшитилади. Активларининг баланс қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг юз минг баробаридан кўп бўлган жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади.

Ички аудит хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир. Жамиятнинг ички аудит ҳизмати жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари томонидан қонун ҳужжатларига, жамият уставига ва бошка ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда ишончли тарзда акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш орқали жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.

Жамиятнинг ички аудит хизмати ўз фаолиятини, агар қонунда ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофик амалга оширади.

 

Акциядорлар билан корпоратив

муносабатлар бошқармаси:

 

       "Попдонмахсулотлари"АЖ            2017 йил «10»май              акциядорларнинг умумий   йиғилишида тасдиқланган.

           

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

«Попдонмахсулотлари» акциядорлик жамият

Кузатув кенгаши тўғрисидаги

НИЗОМ

(янги таҳрирда)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

I. УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР

  1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (кейинги ўринларда - Қонун), бошқа Қонун ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган ва "Попдонмахсулотлари" акциядорлик жамияти  Кузатув кенгаши (кейинги ўринларда - Кузатув кенгаши)нинг мақоми, ваколат доираси ва фаолиятини ташкил этиш тартиби, унинг аъзоларини сайлаш (тайинлаш), шунингдек уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи меъёрлардан таркиб топган.
  2. Кузатув кенгаши "Попдонмахсулотлари" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - Жамият) фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, қонун ва жамият Устави билан акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколат доирасига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.
  3.       Кузатув кенгаши Жамиятнинг бошқарув органи ҳисобланади.
  4. Кузатув кенгаши Жамиятни бошқариш масалалари бўйича акциядорларнинг умумий йиғилишига ҳисобдордир.

II. КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ ВАКОЛАТ ДОИРАСИ

 

5.Кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

-  жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

- акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш,    қонунга мувофиқ тегишли ҳуқуқка эга шахслар томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилиниши ҳоллари бундан мустасно;

- акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибини тайёрлаш;

- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;

- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳакида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

- акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

- жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш масалаларини акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳал қилиши учун киритиш;

- мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;

- ижроия орган (Бошқарув)га тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорларини белгилаш;

- жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш. Бунда жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси жамият кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг    1 декабридан кечиктирмай тасдиқланиши лозим;

- ички аудит ҳизматини ташкил этиш, унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;

- жамият Бошқарувининг фаолиятига даҳлдор ҳар кандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни Бошқарувдан олиш. Жамият  Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

- аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;

- жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;

- дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

- жамиятнинг заҳира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

- жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;

- жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;

- баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан эллик фоизигачасини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш. кузатув кенгашининг якдиллигига эришилмаган ҳоллар бундан мустасно;

- аффилланган шахслар иштирокида тузилаётган битимни маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, жамият Кузатув кенгашининг икки ва ундан ортиқ аъзоси тузилаётган битим бўйича аффилланган шахс бўлиши ҳоллари бундан мустасно;

- жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;

- қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамият устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият  Уставига устав фондини кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиришларни киритиш ҳақидаги қарорлар қабул қилиш;

- қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

- жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисида қарор ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш;

- қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисида қарор ва эмиссия рисоласига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисида қарор ва эмиссия рисоласига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар матнини тасдиқлаш.

  1. Кузатув кенгашининг ваколатига Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш ҳам киритилиши мумкин.
  2. Кузатув кенгаши жамиятнинг йиллик ҳисоботини акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида ўн кундан кечиктирмай дастлабки тарзда тасдиқлаши лозим.
  3. Кузатув кенгаши жамият Уставига мувофиқ Бошқарув раиси ва бошқарув аъзолари билан тузилган шартномани, агар улар жамият Уставини қўпол тарзда бузса ёки уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли жамиятга зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга.
  4. Жамият  Кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар ҳал қилиш учун жамият Бошқарувига ўтказилиши мумкин эмас.

III. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИ САЙЛАШ (ТАЙИНЛАШ)

 

  1. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари Қонунда ва жамият Уставида назарда тутилган тартибда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланади.
  2. Кузатув кенгашининг сон таркиби жамият Устави билан белгиланади ва 7 (етти) кишидан таркиб топади.
  3. Кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин.
    1. Жамият Бошқаруви аъзолари жамиятнинг Кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас.
    2. Айни шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоси бўлиши мумкин эмас.
    3. Кузатув кенгаши таркибига қоидага биноан жамият акциядорлари (акциядорлар - жисмоний шахслар ва акциядорлар - юридик шахсларнинг ваколатли мансабдор шахслари) сайланади.
    4. Жамиятнинг Кузатув кенгаши таркибига Қонунда назарда тутилган тартибда жамият акциядорлари ҳисобланмайдиган шахслар ҳам сайланиши мумкин. Кузатув кенгаши аъзоларини сайлашда:

-          етарли даражада иктисодий билимларга;

-          раҳбарлик ишида ишлаш амалиётига;

-          жамият фаолияти йўналиши бўйича иш тажрибасига;

-          корпоратив бошқарув ҳамда қимматли қоғозлар бозори соҳасида қўшимча маълумотга эга шахсларга устунлик берилади.

  1. Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади.
  2. Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони жамиятнинг Кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга, ёки икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақли.
  3. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар жамият Кузатув кенгашининг таркибига сайланган деб ҳисобланади.
  4. Кузатув кенгаши аъзосининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан амалга оширилади.
  5. Кузатув кенгаши аъзолари жамиятнинг аффилланган шахслари деб эътироф этилади.

IV. КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ РАИСИ

 

  1. Жамият Кузатув кенгашининг раиси Кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан, ушбу Кенгаш таркибидан Кузатув кенгаши аъзолари томонидан сайланади.
  2. Жамиятнинг Кузатув кенгаши ўз раисини Кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан қайта сайлашга ҳақли.
  3. Жамият  Кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, Кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик килади, мажлисларда баённома юритилишини ташкил этади, акциядорларнинг умумий йиғилишида раислик килади.
  4. Жамият Кузатув кенгашининг раиси Кузатув кенгаши аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди.
  5. Жамият номидан Бошқарув раиси билан меҳнат шартномаси, шунингдек Бошқарув аъзолари билан меҳнат шартномалари жамият Кузатув кенгашининг раиси, ёки Кузатув кенгаши қарори билан ваколат берилган шахс томонидан имзоланади.
  6. Жамият Кузатув кенгашининг раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Кузатув кенгашининг аъзоларидан бири амалга оширади.

V. КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ МАЖЛИСЛАРИ ВА ҚАРОРЛАР ҚАБУЛ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ

 

  1. Жамият кузатув кенгашининг мажлисини чақириш ва ўтказиш тартиби жамият уставида ва ушбу низомда белгилаб қўйилади.
  2. Жамият кузатув кенгашининг мажлиси кузатув кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра, жамият кузатув кенгаши аъзоси, тафтиш комиссияси аъзоси, жамият бошқаруви раиси ва аъзоларининг талабига кўра чақирилади.
  3. Жамият кузатув кенгашининг мажлислари очиқ тартибда ўтказилади.
  4. Жамият Кузатув кенгашининг мажлислари сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) ўтказилиши мумкин. Бунда Жамият Кузатув кенгашининг қарорлари барча аъзолар томонидан бир овоздан қабул қилинади.
  5. Жамият Кузатув кенгашининг мажлислари ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.
  6. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум жамият  Уставига мувофиқ жамият Кузатув кенгашига сайланган аъзолар сонининг камида етмиш беш фоизини ташкил этади.
  7. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг сони жамият Уставида назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлган тақдирда, жамият Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг бундай навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга, шунингдек жамият Бошқаруви раисининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлашга ҳақлидир.
  8. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар, агар Қонунда, жамият Уставида ва ушбу Низомда ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади.
  9. Қуйидаги масалалар бўйича қарорлар мажлисда иштирок этаётган жамият  Кузатув кенгашининг аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади:

-          жамиятнинг устав фондини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш ва Жамият Уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш;

-          жамиятнинг устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш;

-          жамиятнинг йирик битим тузиши тўғрисидаги қарор;

-          аффилланган шахс билан битим тузишни маъқуллаш тўғрисидаги қарор;

-          жамият томонидан акцияларга айирбошланадиган корпоратив облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

-          сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) қарор қабул қилинган ҳолларда.

  1. Жамият Кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини Кузатув кенгашининг бошқа аъзосига беришига йўл кўйилмайди.
  2. Жамият Уставига мувофиқ жамият Кузатув кенгаши раиси жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган тақдирда Кузатув кенгаши томонидан қарор қабул қилишда ҳал килувчи овоз ҳуқуқига эгадир.
  3. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай икки нусхада тузилади.
  4. Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

-          мажлис ўтказилган сана, вақт ва жой;

-          мажлисда ҳозир бўлган шахслар;

-          мажлиснинг кун тартиби;

-          овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;

-          қабул қилинган қарорлар.

  1. Жамият Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган жамият Кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлис баённомаси тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгар бўлади.
  2. Жамият Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси имзоланган куни Жамият Бошқарувига ижро этиш учун топширилади. Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда мазкур қарор ҳақидаги ахборот жамият Бошқарувига Кузатув кенгашининг мажлиси ўтказиладиган куни топширилади.
  3. Баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан эллик фоизигачасини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади, бунда кузатув кенгашидан чиқиб кетган аъзоларнинг овози инобатга олинмайди.
  4. Йирик битим тузиш масаласи бўйича жамият кузатув кенгашининг якдиллигига эришилмаган тақдирда йирик битим тузиш тўғрисидаги масала кузатув кенгашининг қарорига кўра акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқилиши мумкин.
  5. Жамият кузатув кенгаши жамият бошқарувидан аффилланган шахс билан тузилиши кутилаётган битимни ўрганиш натижалари баённомаси келиб тушган тақдирда аффилланган шахснинг ёзма билдириши жамиятга келиб тушган санадан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай битим бўйича қарор қабул қилиши зарур. Аффилланган шахс билан тузилаётган битимни маъқуллаш тўғрисидаги қарор мажлисда иштирок этаётган компания кузатув кенгашининг аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади, кузатув кенгаши мазкур битим юзасидан қарор қабул қилаётганда муҳокамада иштирок этиш ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган аффилланган шахс ҳисобланган кузатув кенгаши аъзолари бундан мустасно.

 

 

VI. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

  1. Кузатув кенгашининг аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

-        кузатув кенгашининг мажлисларида шахсан иштирок этиш, мажлисда муҳокама этилаётган масала бўйича регламентга кўра ажратилган вақт доирасида сўзга чиқиш;

-          жамият Бошқарувининг фаолиятига даҳлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни Бошқарувдан олиш. Жамият Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

-          жамият Кузатув кенгаши мажлисини чақиришни талаб қилиш;

-          акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақиришни талаб қилиш;

-          жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишни талаб қилиш;

-          кузатув кенгаши томонидан дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан, шунингдек жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилишига тавсиялар тайёрлашда таклифлар киритиш;

-          жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш, жамият фаолиятини такомиллаштириш, жамият Уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш, жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритиш;

-          кузатув кенгаши аъзоси вазифасини бажарган даври учун ҳақ олиш;

-          бошқа ҳуқуқлар.

  1. Кузатув кенгаши аъзолари қуйидаги мажбуриятларга эга:

-         ўз мажбуриятларини ўз вақтида ва ҳалол бажариш;

-          ҳар чоракда жамият Бошқарувининг жамиятнинг йиллик бизнес-режаси бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш;

-          ҳар чоракда ички аудит хизматининг (агар у мавжуд бўлса) ҳисоботини эшитиш;

-          ҳар чоракда жамият тафтиш комиссиясининг жамиятнинг аффилланган шахслари билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги тўғрисидаги хулосасини кўриб чикиш;

-          бошқа мажбуриятлар.

  1. Кузатув кенгаши аъзоси аффилланган шахс ҳисобланган тақдирда, у жамият билан битим тузишда аффилланган эканлиги тўғрисида тузилиши кутилаётган битим ҳақидаги маълумотларни, шу жумладан битимда иштирок этаётган шахслар, битим предмети тўғрисидаги маълумотларни, тегишли шартноманинг муҳим шартларини батафсил кўрсатган ҳолда, ёзма билдириш юбориш орқали жамиятни хабардор этиши шарт.
  2. Жамиятнинг аффилланган шахси ҳисобланадиган Кузатув кенгашининг аъзоси жамиятнинг кузатув кенгаши мазкур битим юзасидан қарор қабул қилаётганда муҳокамада иштирок этишга ҳақли эмас ва овоз бериш ҳуқуқига эга.
    1. Жамиятнинг кузатув кенгаши қонунда белгиланган тартибда аффилланган шахс билан келгусида жамият томонидан кундалик ҳўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли.
    2. Кузатув кенгаши аъзолари шахсий манфаатлари учун кузатув кенгашининг у ёки бу қарорларни қабул қилишига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатиш ҳуқуқига эга эмас.
    3. Кузатув кенгаши аъзолари жамиятнинг имкониятлари (мулкий ёки номулкий ҳуқуқлар, хўжалик фаолияти соҳасидаги имкониятлар, жамиятнинг фаолияти ва режалари тўғрисидаги ахборот)дан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.
    4. Кузатув кенгаши аъзолари ўз мансаб вазифаларини ҳалол, шунингдек жамият манфаатлари учун улар энг яхши деб ҳисоблайдиган усул билан амалга ошириши шарт.

VII. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИГА ҲАҚ ВА ЙИЛЛИК МУКОФОТ

ТЎЛАШ ТАРТИБИ

 

  1. Кузатув кенгаши аъзолари ва котиби кузатув кенгаши аъзолари ва котибининг вазифаларини бажариб турган давр учун ҳар ойда катъий белгиланган миқдорда ҳақ (рағбатлантириш) ҳамда жамиятнинг молиявий-хўжалик йили самарали якунлангани учун йиллик мукофот пули олиш ҳуқуқига эга.
  2. Кузатув кенгаши аъзолари ва унинг котибига тўланадиган ҳар ойлик ҳақ (рағбатлантириш)нинг миқдори жамият йиллик бизнес-режасининг смета-харажат қисмида назарда тутилади ҳамда Кузатув кенгаши йиғилиши томонидан тасдиқланади.

Кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган ҳар ойлик ҳақ (рағбатлантириш) миқдори улар ўртасида қуйидагича тақсимланади:

-    Кузатув кенгаши раисига - ҳар ойда, республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 10 (ўн) баравари миқдорида;

-       Кузатув кенгаши аъзоларининг ҳар бирига - ҳар ойда, республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 8 (саккиз) баравари миқдорида;

-    Кузатув кенгаши котибига - ҳар ойда, республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 4 (тўрт) баравари миқдорида.

  1. Кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган ҳар ойлик ҳақ (рағбатлантириш)нинг миқдори акциядорлар умумий йиғилишининг қарори асосида мазкур "Низом"га ўзгартириш киритиш орқали ўзгартирилиши мумкин.
  2. Кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган ҳар ойлик ҳақ (рағбатлантириш) мазкур "Низом" акциядорлар умумий йиғилиши қарори асосида тасдиқланганидан кейинги ойнинг   1 санасидан бошлаб тўланади.
  3. Мукофот пули Кузатув кенгаши аъзоларига бир йилда бир марта жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича жамият томонидан "Бизнес режа"да белгиланганидан ортиқча соф фойда олинганлиги учун берилади.
  4. Кузатув кенгашига тўланадиган мукофот пули жамиятнинг йиллик "Бизнес-режаси"да белгиланганидан ортиқча олган соф фойдасининг 10 фоизи миқдорида белгиланади ва у кузатув кенгаши раиси ва аъзоари ўртасида қуйидагича тақсимланади:

-       Кузатув кенгаши раисига - Жамиятнинг йиллик "Бизнес-режаси;,да белгиланганидан ортиқча олган соф фойдасининг 2,0 фоизи миқдорида;

-       Кузатув кенгаши аъзоси ҳар бирига - жамиятнинг йиллик "Бизнес- режаси"да белгиланганидан ортиқча олган соф фойдасининг 1,25 фоизидан миқдорида;

-       Кузатув кенгаши котибига - жамиятнинг йиллик "Бизнес-режаси"да белгиланганидан ортиқча олган соф фойдасининг 0,50 фоизи миқдорида.

  1. Мукофот пуллари суммаси акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарори билан соф фойдани тақсимлаш масаласини кўриб чиқишда тасдиқланади.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўз қарорини қабул қилишда заруриятга қараб жамиятнинг молиявий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, кузатув кенгаши аъзоларига ва котибига тўланадиган мукофот пули миқдори ва тақсимотини ушбу "Низом"нинг 59-бандида белгиланган кўрсаткичларга нисбатан ўзгартириши мумкин.

VIII. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

 

  1. Кузатув кенгаши аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва мажбуриятларини бажаришда жамият манфаатларини кўзлаб иш тутишлари зарур.
  2. Кузатув кенгаши аъзолари қонун ҳужжатларига ва жамият Уставига мувофиқ жамият олдида жавобгар бўлади. Агар бир нечта шахс жавобгар бўлса, уларнинг жамият олдидаги жавобгарлиги солидар жавобгарлик бўлади. Бунда жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган жамият кузатув кенгаши аъзолари жавобгар бўлмайди.
  3. Жамият, ёки у жойлаштирган акцияларнинг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик килувчи акциядор (акциядорлар) жамиятга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан жамият кузатув кенгаши аъзоси устидан судга мурожаат қилишга ҳақли.
  4. Жамиятга зарар етказган кузатув кенгаши аъзоси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уни қоплайди.

IX. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

 

  1. Ушбу Низом акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.
  2. Ушбу Низомга амалдаги қонун ҳужжатлари ўзгартирилганлиги ва жамият Уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин.
  3. Ушбу Низомга киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.

 

Акциядорлар билан корпоратив

муносабатлар бошқармаси:

   "Попдонмахсулотлари"АЖ  2017 йил «10» май акциядорларнинг умумий  йиғилишида тасдиқланган.

           

 

 

«Попдонмахсулотлари» акциядорлик жамияти Саноқ комиссияси тўғрисида НИЗОМ(янги таҳрирда)

                                                          

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                      I. УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР

  1. Ушбу Низом "Попдонмахсулотлари" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - жамият) Саноқ комиссиясини (кейинги ўринларда матнда "Саноқ комиссияси" деб юритилади) ташкил этиш, йиғилишини ўтказиш ва йиғилишда қарорлар қабул қилиш, овозларни ҳисоблаш билан боғлиқ масалалар бўйича меъёрларни белгилаб беради.
  2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (кейинги ўринларда - Қонун) ва Жамият Устави асосида ишлаб чиқилган.
  3. Саноқ комиссияси акциядорлар умумий йиғилишининг ишчи органларидан бири ҳисобланади.

2.  САНОҚ КОМИССИЯСИНИ ТУЗИШ ВА ВАЗИФАЛАРИ ТЎҒРИСИДА

  1. Овозларни санаб чиқиш, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун жамият Кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси тузилади, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
  2. Саноқ комиссияси таркиби камида уч кишидан иборат бўлади. Саноқ комиссияси таркибига жамият Кузатув кенгашининг аъзолари, тафтиш комиссиясининг аъзолари, Бошқарув раиси ва бошқарув аъзолари, шунингдек ана шу лавозимларга номзоди кўрсатилган шахслар киритилиши мумкин эмас.
  3. Саноқ комиссияси ваколатларининг муддати у акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланган пайтдан бошлаб акциядорларнинг тегишли йиғилиши (йиллик, ёки навбатдан ташқари) томонидан саноқ комиссиясининг янги таркиби сайланиши (ёки кайта сайланиши) пайтигача ҳисобланади. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиш пайтида Саноқ комиссиясининг бир ёки бир неча аъзоси ҳозир бўлмаганлиги ҳолларида, жамият Кузатув кенгаши Саноқ комиссияси таркибига янги аъзо номзодини киритади ёки акциядорларнинг тегишли (йиллик ёки навбатдан ташқари) умумий йиғилиши томонидан кейинчалик тасдиқлаш йўли билан Саноқ комиссиясини тузади.
  4. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш пайтида Саноқ комиссияси Кузатув кенгашининг (ёки, йиғилишни чақираётган шахсларнинг) топшириғига кўра қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

 

-акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларни қайд этиш рўйхатини тузади;

-овоз бериш бюллетенларини ва акциядорлар умумий йиғилишининг бошқа материалларини тайёрлайди.

  1. Акциядорлар умумий йиғилишида Саноқ комиссияси қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

-умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорларни (уларнинг вакилларини) рўйхатдан ўтказади;

-ишончномалар ва улар томонидан бериладиган ҳуқуқлар ҳисобини юритади;

-овоз бериш бюллетенларини беради ва берилган бюллетенларнинг ҳисобини юритади, шунингдек акциядорларга умумий йиғилишнинг бошқа ахборот(материаллар)ини беради.

  1. Саноқ комиссияси:

-акциядорларнинг умумий йиғилишида кворум бор, ёки йўклигини аниклайди;  

-акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ҳуқуқларининг акциядорлар (уларнинг вакиллари) томонидан амалга оширилиши муносабати билан юзага келадиган масалаларни тушунтиради;

-овозга қўйиладиган масалалар бўйича овоз бериш тартибини тушунтиради;

-овоз беришнинг белгиланган тартиби ва акциядорларнинг овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқларини таъминлайди;

-овозларни санаб чиқади ва овоз бериш якунларини чиқаради;

-овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузади;

-овоз бериш якунларини акциядорларнинг овоз бериш ўтказилган умумий йиғилишида ўқиб эшиттиради;

-овоз бериш бюллетенларини жамиятнинг архивига топширади.

 

3.  ОВОЗ  БЕРИШ  БЮЛЛЕТЕНЛАРИ  ЁРДАМИДА  ОВОЗ                  БЕРИЛГАНИДА  ОВОЗЛАРНИ  САНАБ ЧИҚИШ  ВА ОВОЗ                          БЕРИШ ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА БАЁННОМА ТУЗИШ

 

  1. Овоз бериш бюллетенлари ёрдамида овоз берилганида овоз берувчи қайси масала бўйича эҳтимол тутилган овоз бериш вариантларидан фақат биттасини қолдирган бўлса, ўша масала бўйича берилган овозлар ҳисобга олинади. Юкоридаги талабни бузган холда тўлдирилган овоз бериш бюллетенлари ҳақиқий эмас деб топилади ва улардаги масалалар бўйича берилган овозлар ҳисобга олинмайди.

Агар овоз бериш бюллетенида овозга қўйилган бир неча масала акс эттирилган бўлса, бир ёки бир неча масалага нисбатан юқорида кўрсатилган талабга риоя этилмаганлиги бюллетеннинг умуман ҳақиқий эмас деб ҳисобланишига сабаб бўлмайди.

  1. Саноқ комиссияси овоз бериш якунлари бўйича баённома тузади. Баённома саноқ комиссиясининг аъзолари ёки комиссия вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланади.
  2. Овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузилганидан ва акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси имзоланганидан кейин овоз бериш бюллетенлари саноқ комиссияси томонидан сўрғичланади.
  3. Саноқ комиссиясининг баённомаси йиғилишнинг маҳсус қарори билан тасдиқланмайди, балки маълумот учун қабул қилинади ҳамда акциядорларнинг умумий йиғилиши баённомасига тикиб қўйилиши зарур.
  4. Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади.

Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга, ёки икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақли.

Давлат вакили лавозимига кўра жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлади, у акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланмайди (қайта сайланмайди).

  1. Кумулятив овоз бериш ва берилган овозларни ҳисоблаш тартиби қуйидагича амалга оширилади:

Жамият уставига мувофик Кузатув кенгаши аъзолари сонини 7 киши этиб белгилангани ҳолда Давлат вакилини акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланмаслиги сабабли, Кузатув кенгаши аъзолигига 6 киши сайланиши керак бўлади;

Кузатув кенгаши аъзолигига сайлаш учун 8 та номзод бўйича таклиф киритилганида умумий йиғилиш томонидан бюллетен орқали овоз бериш натижасига кўра энг кўп овоз олган 6 та номзод Кузатув кенгаши аъзолигига сайланган ҳисобланадилар;

Бунда, Кузатув кенгаши аъзолигига сайлаш учун сайлов бюллетенига 8 та номзоднинг фамилияси киритилади;

 

 

 

 

Акциядор ўзининг акциялари сонини кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтиради (агар, акциядор да 50 000 дона овоз берувчи акциялар бор бўлса, у ҳолда: 50 000 х 6 = 300 000 та овоз;

Овоз беришда акциядор ўзига тегишли 300 000 та овозни Кузатув кенгаши аъзолигига номзодлардан бирига ёки бир нечтасига бўлиб овоз бериши мумкин.

16. Овоз бериш вариантлари қуйидагичадир:

1- овоз бериш варианти

 

Кузатув кенгаши аъзолигига номзодлар

Акциядор томонидан берилаётган овозлар сони

1

Биринчи номзод

300 000

2

Иккинчи номзод

-

3

Учинчи номзод

-

4

Тўртинчи номзод

-

5

Бешинчи номзод

-

6

Олтинчи номзод

-

7

Еттинчи номзод

-

8

Саккизинчи номзод

-

 

2- овоз бериш варианти

 

Кузатув кенгаши аъзолигига номзодлар

Акциядор томонидан берилаётган овозлар сони

1

Биринчи номзод

50 000

2

Иккинчи номзод

50 000

3

Учинчи номзод

50 000

4

Тўртинчи номзод

50 000

5

Бешинчи номзод

50 000

6

Олтинчи номзод

50 000

7

Еттинчи номзод

-

8

Саккизинчи номзод

-

 

3- овоз бериш варианти

 

Кузатув кенгаши аъзолигига номзодлар

Акциядор томонидан берилаётган овозлар сони

1

Биринчи номзод

100 000

2

Иккинчи номзод

100 000

3

Учинчи номзод

100 000

4

Тўртинчи номзод

-

5

Бешинчи номзод

-

6

Олтинчи номзод

-

7

Еттинчи номзод

-

8

Саккизинчи номзод

-

 

 

 

 

 

Акциядорлар билан корпоратив

 

муносабатлар бошқармаси:

   "Попдонмахсулотлари"АЖ  2017 йил «10» май  __________ акциядорларнинг умумий  йиғилишида тасдиқланган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                     «Попдонмахсулотлари» акциядорлик жамияти

                                   Тафтиш комиссияси тўғрисида

                          НИЗОМ

                                                (янги таҳрирда)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

I. УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР

  1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (кейинги ўринларда - Қонун), бошқа қонун ҳужжатлари ва "Попдонмахсулотлари" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - жамият) Устави асосида ишлаб чиқилган.
  2. Ушбу Низом жамият Тафтиш комиссияси (кейинги ўринларда - Тафтиш комиссияси)нинг мақоми, ваколатлари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
  3. Тафтиш комиссияси жамиятнинг назорат органи ҳисобланади ва жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга оширади.
  4. Жамиятнинг ижроия органи ва Кузатув кенгаши Тафтиш комиссиясининг фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.
  5. Тафтиш комиссияси акциядорларнинг умумий йиғилишига ҳисобдордир.

II. ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ ВАКОЛАТ ДОИРАСИ

  1. Жамиятнинг бошқарув органлари ва акциядорларни жамиятнинг молия- хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборот билан таъминлаш, аниқланган камчилик ва нуқсонларни тугатиш бўйича тавсиялар киритиш ва амалга оширилган текширувлар бўйича жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш Тафтиш комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади.
  2. Тафтиш комиссиясининг ваколат доираси Қонун, жамият устави ва ушбу Низом билан белгиланади.
  3. Жамиятнинг Тафтиш комиссияси:

Жамиятнинг бир йиллик фаолияти якунлари бўйича жамиятнинг молия- хўжалик фаолиятини текширишни амалга оширади;

Тафтиш комиссиясининг ўз ташаббусига, акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорига кўра, ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра жамият Кузатув кенгашини олдиндан ҳабардор қилиш йўли билан бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишни амалга оширади;

-бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра ҳисобот ва хулоса тузади;

Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти бўйича амалга оширилган текшириш натижаларини акциядорларнинг умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши ва жамият Бошқаруви эътиборига етказади;

Жамият бошқаруви томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимларни, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилинишини ўрганиб чиқади, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

Жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги тўғрисида ҳар чоракда хулоса тузади;

Жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя килиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда жамият Кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқади;

ҳисобот йили давомида жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя килиниши тўғрисидаги хулосани акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишига олиб чиқади.

III. ТЕКШИРУВЛАРНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

  1. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича текшириш тафтиш комиссиясининг ташаббусига, акциядорларнинг умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши қарорига кўра, ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра жамият Кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан амалга оширилади.
  2. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тўғрисидаги талаб текшириш ўтказишни талаб қилиш ҳуқуқига эга шахслар томонидан тафтиш комиссияси раиси номига юборилади.
  3. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш бўйича ташаббус кўрсатувчилар исталган вақтда тафтиш комиссияси томонидан текшириш ўтказиш тўғрисида қарор қабул килингунга қадар Тафтиш комиссиясини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, ўз талабларини қайтариб олишга ҳақли.
  4. Тафтиш комиссияси молия-хўжалик фаолиятини текшириш давомида текшириш предметига доир барча мавжуд ҳужжат ва материалларни ўрганиб чиқиши шарт.
  5. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра жамиятнинг тафтиш комиссияси ҳисобот ва хулоса тузади, унда:
  • жамиятнинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо;
  • бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши шарт.
  1. Тафтиш комиссияси кузатув кенгаши томонидан жамият акциядорларининг умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан кечикмасдан жамиятнинг кузатув кенгашига жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан хулоса тақдим этади.
  2. Тафтиш комиссияси тафтиш комиссиясининг, акциядорларнинг умумий йиғилишининг ва кузатув кенгашининг ташаббусига кўра, ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра ўтказилган жамиятнинг бошқа давр ичидаги молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича хулосани жамиятнинг кузатув кенгашига хулоса тасдиқлангандан кейин бир иш кунидан кечикмасдан тақдим этади.

IV. ТАФТИШ КОМИССИЯСИ АЪЗОЛАРИНИ САЙЛАШ

  1. Жамият тафтиш комиссиясининг сон таркиби жамият Устави билан белгиланади ва 3 (уч) кишидан иборат бўлади.
  2. Тафтиш комиссияси аъзолари жамият акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан 1 (бир) йил муддатга сайланади.

Тафтиш комиссиясининг аъзолари ўз мажбуриятларини тегишли тарзда бажармаслиги ҳолларида уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра амалга оширилади.

  1. Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин ўттиз кундан кечиктирмай, жамият тафтиш комиссиясига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли.

Акциядорлар (акциядор) тафтиш комиссиясига ўзлари кўрсатган номзодлар рўйхатига акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечикмасдан ўзгартишлар киритишга ҳақли.

  1. Ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган муддатда акциядорлар томонидан тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар кўрсатиш бўйича таклифлар киритилмаганлиги ҳолларида жамият кузатув кенгаши тафтиш комиссиясига сайлаш учун мустақил равишда номзодлар рўйхатини белгилашга ҳақли.
  2. Айни бир шахс жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.
  3. Тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида компания кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек айни шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас.
  4. Тафтиш комиссиясининг аъзолари жамият саноқ комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.
  5. Тафтиш комиссияси таркибига қоидага биноан жамият акциядорлари (акциядорлар - жисмоний шахслар ва акциядорлар - юридик шахсларнинг ваколатли мансабдор шахслари) сайланади.
  6. Тафтиш комиссияси таркибига жамият акциядори бўлмаган, бироқ молия ва иқтисодиёт соҳасида касбий иш тажрибасига эга шахслар сайланиши мумкин.
  7. Тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари:

"Бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботи", "Аудит", "Молия" ихтисослари ёки иқтисодий мутахассисликлар бўйича олий, ёки ўрта иқтисодий маълумот;

бухгалтерлик ҳисоби, аудит, молия ёки иқтисодий соҳада камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиш.

  1. Тафтиш комиссияси аъзоларининг кўпчилик овози билан ўз таркибидан тафтиш комиссияси раисини сайлайди.
  2. Тафтиш комиссияси раиси:

Тафтиш комиссиясининг ишини ташкил қилади;

Тафтиш комиссияси мажлисларини чақиради ва ўтказади;

Тафтиш комиссияси мажлислари баённомасини, жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра ҳисобот ва хулосаларни, жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар, ёки йирик битимлар мавжудлиги тўғрисидаги хулосаларни ва бошқа ҳужжатларни имзолайди;

Тафтиш комиссияси номидан Кузатув кенгаши йиғилишларида ва жамият акциядорларининг умумий йиғилишларида иштирок этади;

амалдаги қонун ҳужжатларида, жамият Уставида, ушбу Низомда ва жамиятнинг бошқа ички ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.

  1. Тафтиш комиссияси исталган вақтда тафтиш комиссияси аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан ўз Раисини қайта сайлашга ҳақли.
  2. Жамиятнинг Тафтиш комиссияси раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифасини тафтиш комиссиясининг аъзоларидан бири амалга оширади.

          

                 

             V.ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ МАЖЛИСЛАРИ В А ҚАРОРЛАРИ

 

  1. Жамиятнинг Тафтиш комиссияси мажлиси бир йилда камида икки марта, жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишдан олдин ва текширишдан кейин, шунингдек бошқа зарур ҳолларда исталган вақтда ўтказилади.
  2. Тафтиш комиссиясининг мажлислари амалдаги қонун ҳужжатларига, жамият Уставига ва ушбу низомга мувофик тафтиш комиссияси раиси томонидан мустақил равишда, Тафтиш комиссияси аъзоларининг, ёки жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини навбатдан ташқари текширишни талаб қилиш ҳуқуқига эга шахсларнинг талабларига кўра чақирилади.
  3. Тафтиш комиссиясининг мажлислари комиссия аъзоларининг бевосита иштирокида ўтказилади.
  4. Жамият тафтиш комиссиясининг мажлисини ўтказиш учун тафтиш комиссиясининг камида икки аъзоси ҳозир бўлиши зарур.
  5. Тафтиш комиссиясининг таркибида бир киши қолган тақдирда, компания тафтиш комиссиясининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилишини чақириши шарт.
  6. Масалалар ҳал этилаётганда, тафтиш комиссиясининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади. Тафтиш комиссиясининг қарорлари (шу жумладан, жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижаларига кўра хулосани тасдиқлаш масаласи бўйича қарор) Тафтиш комиссияси аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул килинади.
  7. Тафтиш комиссиясининг қарори тафтиш комиссиясининг мажлис баённомаси билан расмийлаштирилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:

мажлис ўтказилган сана, вақт ва жой;

мажлисда иштирок этган тафтиш комиссияси аъзоларининг рўйхати;

овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари (мажлисда иштирок этган ҳар бир тафтиш комиссияси аъзосининг овоз бериш натижасини кўрсатган ҳолда);

қабул қилинган қарорлар.

  1. Баённомага Тафтиш комиссияси томонидан тайёрланган хулосалар, ҳисоботлар ва бошқа материаллар илова килинади.
  2. Тафтиш комиссиясининг аъзоси тафтиш комиссиясининг қароридан норози бўлган такдирда ўзининг алоҳида фикрини мажлис баённомасига киритишни ва жамиятни бошқариш органлари ва (ёки) акциядорлари эътиборига етказишни талаб қилишга ҳақли.
  3. Тафтиш комиссиясининг мажлис баённомаси мажлисда иштирок этаётган жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлис баённомаси тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгар бўлади.
  4. Мажлис баённомалари, тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари, хулосалари ва тафтиш комиссиясининг мажлис баённомасига илова килинадиган бошқа материаллари жамият кузатув кенгашига тақдим этилади.
    1. Мажлис баённомалари, тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари, хулосалари ва тафтиш комиссиясининг мажлис баённомасига илова килинадиган бошқа материаллар жамиятда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланади.

VI. ТАФТИШ КОМИССИЯСИ АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА

МАЖБУРИЯТЛАРИ

  1. Жамият Тафтиш комиссиясининг аъзолари куйидаги ҳуқуқларга эга:

Жамият Бошқаруви аъзоларидан жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш;

Жамият томонидан аффилланган шахслар билан жамият акциядорларининг           умумий йиғилиши ёки Кузатув кенгаши ушбу битим бўйича қарор қабул қилганидан кейин амалга оширилган битимни ўрганиш натижалари бўйича баённомаларни жамият              Бошқарувидан талаб қилиш;

Жамият томонидан жамият акциядорларининг умумий йиғилиши, ёки Кузатув кенгаши ушбу битим бўйича қарор қабул қилганидан кейин амалга оширилган йирик битим бўйича ҳужжатларни жамият бошқарувидан талаб қилиш;

Кузатув кенгаши ва жамият Бошқаруви аъзоларидан, жамиятнинг бошқа мансабдор шахслари ва ходимларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти масалалари бўйича оғзаки ва ёзма тушунтиришларни талаб қилиш;

Жамият Кузатув кенгаши мажлисларини чақиришни талаб қилиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилиш.

Тафтиш комиссиясининг аъзолари қонун ҳужжатларига мувофик бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.

  1. Тафтиш комиссиясининг аъзолари мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

ўз мажбуриятларини ҳалол бажариш;

жамият ва унинг акциядорлари манфаатларини кўзлаб иш тутиш;

жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишни тегишли тарзда амалга ошириш;

жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича ҳисобот ва хулосаларни ўз вақтида тайёрлаш;

жамият бошқаруви аъзоларидан жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим қилишни ёзма шаклда сўраш;

жамият Бошқаруви аъзоларидан жамиятнинг аффилланган шахслар билан битимлари ва жамиятнинг йирик битимларини ўрганиш баённомаларини тақдим қилишни ёзма шаклда сўраш;

амалдаги қонунчиликка риоя қилиш;

жамият фаолияти тўғрисидаги махфий ахборотни ошкор қилмаслик.

Тафтиш комиссиясининг аъзолари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

   VII. ТАФТИШ КОМИССИЯСИ АЪЗОЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

  1. Тафтиш комиссиясининг аъзолари жамият ва унинг акциядорлари манфаатларини кўзлаб иш тутишлари зарур.
  2. Тафтиш комиссиясининг аъзолари ўз мажбуриятларини тегишли тарзда бажармаганликлари учун белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

             VIII. ТАФТИШ КОМИССИЯСИ АЪЗОЛАРИГА ТЎЛАНАДИГАН ҲАҚВА            КОМПЕНСАЦИЯЛАР

  1. Тафтиш комиссиясининг аъзоларига акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўланиши ва (ёки) ўз вазифаларини бажариш билан боғлик харажатларининг ўрни қопланиши мумкин.
  2. Тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва тўловларнинг миқдорлари жамият кузатув кенгаши тавсиясига кўра акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади.

IX. ЯКУНИЙҚОИДАЛАР

  1. Ушбу Низом акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.
  2. Ушбу Низомга амалдаги қонун ҳужжатлари ўзгартирилганлиги ва жамият Уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан ўзгартиришни (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин.
  3. Ушбу Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.

 

 

Акциядорлар билан корпоратив

муносабатлар бошқармаси:

 

   "Попдонмахсулотлари"АЖ  2017 йил «___» _____________ акциядорларнинг умумий  йиғилишида тасдиқланган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“Попдонмахсулотлари” акциядорлик жамиятининг

“Ахборот сиёсати тўғрисида”ги

Низоми

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-§. Умумий қоидалар

2-§. Асосий тушунчалар

3-§. Ахборотлар сиёсатининг асосий мақсади ва вазифалари

4-§. Ахборотлар сиёсатининг асосий тамойиллари

5-§. Ахборотларни ошкор қилишда қўлланиладиган воситалар

6-§. Ахборотлаштириш ва ахборотни ошкор қилиш шакллари  ва йўллари

7-§. Мажбурий ошкор этиладиган ахборотлар рўйхати, тақдим
этиш тартиби ва муддатлари

8-§. Қўшимча ошкор этиладиган ахборотлар рўйхати ва тартиби

9-§. Эркин ошкор этиладиган ахборотлар рўйхати ва тартиби

10-§.Жамият томонидан ошкор этилган ахборотларга изоҳлар бериш

11-§. Ахборот ошкор қилишнинг бошқа кўринишлари

12-§.Жамиятнинг расмий веб-сайтида ахборотларни ошкор этиш

13-§. Бошқарув органи аъзолари, мансабдор шахслар ва ходимларнинг манфаатдор шахслар билан ахборот алмашинув тартиби

14-§. Ахборот сиёсатига амал қилиш бўйича назоратни таъминлаш чора-тадбирлари

15-§. Якуний қоидалар

 

 

1-§. Умумий қоидалар

 

1.Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги,Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4720-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  355-сонли ҳамда 2014 йил 2 июлдаги “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги      176-сонли қарорлари, Адлия вазирлигида 2012 йил 31 июлда 2383-сон билан рўйхатга олинган “Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидалари”, Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссиясининг 9-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодекси талаблари асосида ишлаб чиқилган.

2.Ушбу Низом очиқ ахборотларнинг ошкор этиш мақсадлари ва тамойиллари, жамиятнинг расмий веб-сайти жумладан, бошқа ахборот каналлари орқали ошкор этилиши мажбурий ҳисобланган маълумотлар рўйхати ва уларни ошкор этиш тартиби, муддатлари, шакллари, шунингдек, жамият ходимларининг очиқ маълумотларнинг ошкор этилишидаги мажбуриятлари, жамиятнинг бошқарув органлари, мансабдор шахслари, ходимлари билан манфаатдор шахслар, жумладан, акциядорлар, инвесторлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ўртасида маълумотлар алмашинув тартиби ва ахборот сиёсатига риоя қилинишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни белгилаб беради.

 

2-§. Асосий тушунчалар

 

3.Ушбу сиёсатда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

а). Манфаатдор шахслар - жамият фаолиятидан манфаат кўрувчи шахслар, жумладан, жамият акциядорлари, жамиятнинг салоҳиятли инвесторлари, қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари;

б). Ахборот - тақдим этиш шаклидан қатъий назар бўлган маълумот (хабар, ахборот);

в). Ошкор қилиниши мажбур бўлган ахборот – амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ ошкор этиладиган маълумотлар;

г). Масъул шахслар - жамият фаолиятига доир ахборотларни ошкор этадиган ҳамда уларга изоҳ берадиган жамият Бошқарув аъзолари ва ходимлари;

д). Махфий ахборот - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланиш чекланган, давлат сирларига мансуб ахборот мавжуд бўлмаган ҳужжатлаштирилган ахборот;

е). Тижорат сири - учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли фан-техника, технология, ишлаб чиқариш, молия-иқтисодиёт соҳаларида ҳамда бошқа соҳаларда тижорат қимматига эга бўлган, қонуний асосда эркин фойдаланилмайдиган ахборот бўлиб, ушбу ахборот мулкдори унинг махфийлигини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни кўради;

ё). Акциялар нархинниг ўзгаришига таъсир этувчи ахборотлар –Бошқарувдаги ўзгаришлар (Акциядорлар, жамият кузатув кенгаши ва Бошқаруви), жамият фаолиятининг молиявий ва даромадлик кўрсаткичларининг ўзгариши, дивидендлар ҳажми ва бошқалар.

 

3-§. Ахборотлар сиёсатининг асосий мақсади ва вазифалари

 

4.Ахборотлар сиёсатининг асосий мақсади – акциядорлар, инвесторлар, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари, шунингдек бошқа манфаатдор шахсларнинг жамият ва унинг фаолияти тўғрисидаги ишончли маълумотларга бўлган талабини қондириш орқали жамият фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашдан иборатдир.

5.Ушбу сиёсатнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

а). жамиятнинг ахборотлар сиёсатининг асосий тамойилларини белгилаш;

б). барча манфаатдор шахсларга жамият  тўғрисида ишончли ва ҳаққоний ахборотларни ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;

в). барча манфаатдор шахсларга жамият  тўғрисида ахборот тақдим этиш қоида ва тартибларини  белгилаш;

г). жамият ахборотларининг хавфсизлигини таъминлаш;

д). жамият  ахборотларининг ошкоралиги ва шаффофлигини ошириш ҳисобига жамиятнинг инвестицион жалб этиш қобилияти ўсишини таъминлайдиган қўшимча ахборотларнинг ошкоралик тамойилларини белгилаш.

 

4-§. Ахборотлар сиёсатининг асосий тамойиллари

 

6. Ахборотлар сиёсатининг асосий тамойиллари бўлиб, доимийлик, тезкорлик, қулайлилик, тўлиқлилик, тенг ҳуқуқлилик, тенглик, ахборот ресурсларининг ҳимояланганлиги ҳисобланади.

а). доимийлик – жамият фаолиятига оид ахборотларни манфаатдор шахсларга доимий тақдим этиб бориш;

б). тезкорлик – манфаатдор шахсларни жамиятнинг молиявий фаолиятига таъсир этувчи муҳим воқеалар ва фактлари билан қисқа муддатларда хабардор қилиш;

в). қулайлилик – манфаатдор шахларнинг эркин фойдаланиши учун жамият фаолиятига оид ахборотларни ошкор этилишини турли хил йўллар орқали амалга ошириш;

г). тўлиқлилик – манфаатдор шахсларнинг жамият тўғрисида тўлиқ тассавурга эга бўлишини таъминлаш учун жамиятнинг амалдаги фаолияти ва у учун салбий бўлган маълумотларни ҳам инкор этмаган ҳолда тақдим этиш;

д). тенг ҳуқуқлилик – жамият фаолиятига оид ахборотларни олишда барча манфаатдор шахслар учун ҳуқуқларнинг тенглиги;

е). тенглик – жамиятнинг тижорат манфаатларини таъминлаган ҳолда жамият фаолиятининг очиқлилиги ва шафофлиги ўртасидаги тенглигини таъминлаш. Бунда қуйидагилар таъминланиши шарт:

-махфий ахборотларнинг ҳимояланганлиги;

-инсайдерларга доир ахборотларнинг тақдим этилишида амалдаги қонунчилик талабларига амал қилиш.

ё). ахборот ресурсларининг ҳимояланганлиги –тижорат сири ёки бошқа махфий ҳисобланган ахборотларни амалдаги қонунчиликка мувофиқ ахборот хавфсизлигини таъминлаш.

7.Қимматли қоғозлар эмитенти сифатида жамият томонидан ошкор этилиши мажбурий ҳисобланган ахборотлар рўйхати ва тақдим этиш муддатлари амалдаги қонунчиликка асосан амалга оширилади.

8.Жамият сирига доир маълумотларнинг хавфсизлигини амалдаги қонунчиликка асосан  таъминлайди.

9.Жамият ва унинг фаолияти тўғрисидаги ахборотларнинг тўлиқлилиги ва ҳаққонийлиги бўйича жавобгарлик жамият Бошқаруви зиммасига юклатилади.

10.Ушбу Низомга асосан ошкор қилишга мўлжалланган ахборотлар ўзбек тилида ошкор қилинади, зарур ҳолларда бошқа тилларда ҳам ошкор қилиниши мумкин.

 

5-§. Ахборотларни ошкор қилишда қўлланиладиган воситалар

 

11.Мазур Низомда кўрсатилган ахборотларни тарқатишда жамият қуйидаги коммуникацион воситаларини қўллаши мумкин:

-аудиовизуал ташувчилар - видеороликлар, корпоратив видоефильмлар, теле ва радио дастурларда интервью бериш ва иштирок этиш, жамиятда ва жамиятдан ташқарида бўладиган мажлислар, конференциялар, маросимларда намойиш этиладиган слайдлар ва бошқа воситалар;

-ички ва ташқи мақсадлар учун тайёрланган ёзма ҳужжатлар - пресс-релизлар, нашр учун хабарлар, жамият брошюралари, ходимлар учун информацион материаллар ва журналлар, оммавий ахборот воситалари учун мақолалар;

-оғзаки хабарлар - изоҳлар, интервьюлар, пресс-конференциялар, ички тақдимотлар ёки докладлар, барча йўналишлардаги оммавий тадбирларда чиқишлар;

-электрон материаллар - электрон почта, “интернет” тармоғида ресурслар, жамиятнинг интернет портали, ички корпоратив тармоқ ресурслари.

 

6-§. Ахборотлаштириш ва ахборотни ошкор қилиш
шакллари  ва йўллари

 

12.Жамият фаолияти тўғрисида тарқатилаётган ахборот 3 гуруҳга бўлинади:

- мажбурий ошкор этиладиган ахборотлар;

- қўшимча ошкор этиладиган ахборотлар;

- эркин ошкор этиладиган ахборотлар.

13.Жамият ахборотнинг тарқатилишида турли хил йўллардан фойдаланишни кўзда тутади. Энг аввало, кўпчилик манфаатдор шахслар учун қулай бўлган электрон йўл орқали. Ахборот тарқатиш каналлари жамият томонидан ошкор этилаётган ахборотларни манфаатдор шахслар учун эркин ва қулай бўлишини таъминлайди.

14.Мазкур Низом талабларига мувофиқ жамият  ОАВ вакиллари билан қуйидагича муносабатда бўлади:

-жамият фаолиятидаги ҳодисалар бўйича пресс-релизлар тарқатиш;

-жамият раҳбарияти билан ОАВ вакиллари ўртасида пресс-конференциялар ва учрашувларни ўтказиш;

-ОАВ вакилларининг ахборот сўровларига тезкор ва аниқ жавоб бериш;

-ОАВ вакилларини таклиф этган ҳолда конференция, семинар ва бошқа оммавий тадбирларда иштирок этиш;

-жамият веб-сайтининг тегишли бўлимларини доимий равишда янгилаб ва тўлдириб бориш.

15.ОАВда режалаштирилган чиқишлар, ундаги ахборот таркиби, мазкур Низомга талабларига асосан, шунингдек, жамият Бошқаруви томонидан белгиланади.

 

7-§. Мажбурий ошкор этиладиган ахборотлар рўйхати,
тақдим этиш тартиби ва муддатлари

 

16. Жамият томонидан ошкор этилиши мажбурий ҳисобланган ахборотлар Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  355-сонли ҳамда 2014 йил 2 июлдаги “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 176-сонли қарорлари ҳамда Адлия вазирлигида 2012 йил 31 июлда 2383-сон билан рўйхатга олинган “Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидалари” талабларига мувофиқ амалга оширади.

17.Жамият  томонидан ахборотларнинг ошкор этилиши ва тарқатилиши қуйидаги йўллар орқали амалга оширилади:

-Ягона интерактив давлат хизматлари портали (қимматли қоғозлар бозори назорати бўйича масъул давлат органи расмий веб-сайти);

-фонд биржасининг расмий веб-сайти (www.uzse.uz);

-жамиятнинг корпоратив веб-сайти (www.uzdon.uz) ;

-оммавий ахборот воситалари (ОАВ);

-интернет порталларида жойлаштириш;

-босма нашрларда чоп этиш;

-манфаатдор шахслар билан ахборот семинарлари ва бошқа турдаги учрашувларни ташкил этиш; (шу жумладан, телеконференциялар, веб-трансляциялар, веб-кастлар);

-амалдаги қонунчилик, жамият Устави ва жамият ички меъёрий ҳужжатларига мувофиқ акциядорларга ахборотлар ва уларнинг талабига биноан ҳужжатлар нусхаларини тақдим этиш;

-амалдаги қонунчилик, жамият Устави, жамият ички меъёрий ҳужжатлари ва жамиятнинг Бошқарув органлари қарорларига мувофиқ коммуникацион воситалардан фойдаланган ҳолда бошқа йўллар билан мазкур Низомда назарда тутилган ахборотларни ошкор этиш.

18.Қимматли қоғозлар бозорини назорати бўйича масъул давлат органи ёки фонд биржаси расмий веб-сайтида мажбурий ошкор этиладиган ахборотлар;

-қимматли қоғозлар эмиссия проспекти (қимматли қоғозлар барчага сотилиши кўзда тутилган ҳолатда):

-жамиятнниг йиллик ҳисоботи, шу жумладан, аудиторлик ташкилотининг хулосаси ва халқаро стандартларга мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисобот;

-жамиятнниг биринчи чорак, ярим йиллик ва 9 ойлик ҳисоботлари;

-жамият фаолиятига оид муҳим фактлар.

Жамият  юқорида қайд этилган ахборотларининг ошкор этилиш тартиби, муддати ва тақдим этиш шаклларини Адлия вазирлигида 2012 йил 31 июлда 2383-сон билан рўйхатга олинган “Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидалари” талабларига мувофиқ амалга оширади.

19.Жамият қимматли қоғозлари фонд биржасининг котировка листингида қўйилганда ахборотлар амалдаги қонунчиликка асосан ошкор этилади.

20.Жамиятнинг расмий веб-сайти (www.uzdon.uz) орқали ахборотлар ошкор этилишини Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлдаги “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 176-сонли қарори талабларига мувофиқ амалга оширади.

21.Жамият  томонидан оммавий ахборот воситалари орқали ошкор этилиши мажбурий ҳисобланган ахборотлар;

-акциядорлар умумий йиғилишининг ўтказилиши тўғрисидаги маълумотлар;

-жамиятнинг манзили (почта адреси) ва электрон почта адресининг ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумот;

-акция ёки эмиссион қимматли қоғоз сотиб олиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларига таклифлар;

-жамият томонидан акцияларнинг қайта сотиб олиниши тўғрисидаги маълумот;

-жамиятни тугатиш тўғрисидаги маълумот, шунингдек кредиторларга бўлган талабларини кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари.

 

8-§. Қўшимча ошкор этиладиган ахборотлар рўйхати ва тартиби

 

22.жамият расмий веб-сайтини инглиз, рус ва бошқа тилларда шакллантириш билан биргаликда унга манфаатдор шахслар учун қулай бўлиши учун барча ахборотларни давлат тилида, ёки бошқа тиллардаги таржимаси билан жойлаштирилишини таъминлайди.

23.Жамиятнинг расмий веб-сайтида қўшимча ошкор этиладиган ахборотлар:

-корпоратив бошқарув Кодекси тавсияларига амал қилиш мажбуриятини қабул қилганлиги тўғрисидаги ахборот;

-жамият Бошқаруви тўғрисида маълумот;

-жамиятнинг Бошқарув органи ва корпоратив бошқарув тизимининг самарадорлигини баҳолаш натижалари;

-жамият акцияларининг 20 фоизидан ортиғига эгалик қилувчи акциядорлар тўғрисида маълумот;

-соф фойданинг тақсимланиш асослари, дивидендлар ҳажми ва дивиденд сиёсатига тўғри келиши, шунингдек, зарур ҳолларда соф фойданинг бир қисмини жамиятни ривожлантиришга йўналтирилганлиги бўйича тушунтириш ва иқтисодий асослар;

-акциялар котировкаси тўғрисида ахборот, шунингдек фундаментал ва техник таҳлил натижалари, мутахассислар, экспертлар ва маслаҳатчиларнинг прогноз ва шарҳлари;

-хайрия (ҳомийлик) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) бўйича қарор қабул қилиш тартиби ҳамда ҳақиқатда хайрия (ҳомийлик) ёки беғараз ёрдам кўрсатилганлиги (олинганлиги) тўғрисида ахборот.

24.Жамият кузатув кенгаши ва Бошқарувини мукофотлаш ва компенсация ҳажми тўғрисидаги ахборотлар акциядорларнинг умумий йиғилишида ошкор этилади ва йиғилиш баёнига киритилади.

 

 

9-§. Эркин ошкор этиладиган ахборотлар рўйхати ва тартиби

 

25.Жамият мажбурий ошкоралик билан бир қаторда ўз фаолияти тўғрисида жамият обрўйига ижобий ҳамда унинг акциялари ва бошқа қимматли қоғозларининг нархига объектив таъсир кўрсатадиган ахборотларни эркин ошкор қилиши мумкин.

26.Жамият томонидан эркин ошкор этиладиган ахборотлар:

-жамиятнинг молиявий ҳолати ва фаолияти натижалари тўғрисидаги жамият раҳбариятининг таҳлил ва изоҳлари;

-жамият фаолиятининг устувор йўналишларидаги ўзгаришлар;

-фаолият натижалари тўғрисидаги чораклик қўшимча ҳисоботлар;

-жамият тўғрисида белгиланган тартибда ошкор этилган ахборотларга ваколатли шахсларнинг изоҳлари;

-жамият вакилларининг молиявий фаолият билан боғлиқ тақдимотлари ва чиқишлари;

-жамият номининг ўзгариши;

-жамият устав капиталининг ошиши (камайиши) тўғрисидаги қарор;

-аудитор, регистратор ёки жамият депозитарийсининг ўзгариши;

-жамият акциядорлари сони ҳақида маълумот;

-овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган, шунингдек сотувда бўлган акциялар сони тўғрисида маълумот;

-жамият акцияларига бевосита ёки билвосита эгалик қилувчи ва жамият акциялари бўйича овоз бериш ҳуқуқини берадиган оддий акцияларнинг беш ёки ундан ортиғини ташкил қиладиган акциядорлари тўғрисида маълумот;

-жамият томонидан ошкор этилиши маъқул деб ҳисобланган бошқа маълумотлар.

 

10-§.Жамият томонидан ошкор этилган ахборотларга изоҳлар бериш

 

28.Аввал ошкор этилган ахборотларга изоҳ бериш жамиятнинг масъул шахслари томонидан амалга оширилади.

29.Жамият кузатув кенгаши аъзолари  Кенгаш йиғилишларида кўрилган масалалар бўйича изоҳ беришлари мумкин. Жамият фаолияти билан боғлиқ бошқа ҳолатларда эса жамият томонидан ахборот ошкор этилгандан сўнг фақатгина ўз номларидан изоҳ берадилар.

30.Бошқарув раиси ўз номидан ва жамият  Бошқаруви номидан изоҳлар бериши мумкин.

31.Жамият ҳақидаги миш-миш гап сўзлар компания ахборот сиёсатининг предмети бўлиб ҳисобланмайди. Барча миш-миш гап сўзларга жамиятнинг масъул шахслари “ахборот сиёсати миш-миш гап-сўзларга изоҳ бермасликка йўл қўяди” деб изоҳ беришлари мумкин.

Юқоридаги миш-миш гап сўзларга изоҳ бермаслик агар мазкур миш-миш гап сўзлар жамият ва акциядорларига зарар келтирадиган бўлса, жамият масъул шахслари томонидан ҳаққоний бўлмаган ахборотни инкор этиш бўйича чораларни кўришга тўсқинлик қилмайди.

 

11-§. Ахборот ошкор қилишнинг бошқа кўринишлари

 

32.Давлат органларидан ташқари бошқа ташкилотлар талабномалари бўйича ахборот бериш амалдаги қонунчилик талабларига асосан амалга оширилади.

33.Ташқи аудиторлик компаниялари, маслаҳат ташкилотлари ва рейтинг тақдим этувчи бошқа ташкилотлар билан бўлган ўзаро муносабатда ахборот тақдим этиш улар билан тузилган шартнома ва амалдаги қонунчилик талабларига асосан амалга оширилади.

34.Инвесторлар ва аналитиклар билан ўзаро ҳамкорликда жамият ахборот ошкоралигини кучайтиришга қаратилган бир қатор тадбирларни амалга ошириши мумкин, жумладан:

-жамият фаолиятига доир пресс-релизлар тарқатиш;

-инвесторлар ва аналитиклар учун учрашувлар ва тақдимотлар ташкил этиш, шунингдек жамиятнинг масъул шахслари сафари вақтида;

- конференц-қўнғироқлар;

-ОАВларида нашрлар, банк веб-сайтидаги янгиликлар.

 

12-§. Жамиятнинг расмий веб-сайтида ахборотларни ошкор этиш

 

35.Жамиятнинг расмий веб-сайти информацион-телекоммуникацион “Интернет” тармоғида жамият  ахборотини ошкор қилишнинг асосий манбаи бўлиб ҳисобланади. Жамият веб-сайтида жамият фаолияти тўғрисидаги объектив ахборотлар жойлаштирилади.

36.Жамият тўғрисида ошкор қилинаётган ахборотлар информацион-телекоммуникацион “Интернет” тармоғида ўзбек, рус ва инглиз тилларида жойлаштирилади.

37.Жамият веб-сайтида мажбурий жойлаштирилиши керак бўлган ахборотлар:

-жамият фаолиятининг предмети ва мақсадлари;

-жамият устави шу жумладан, унга ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда тасдиқланган бизнес-режалари;

-жамиятни ривожлантиришнинг қисқа ва узоқ муддатли стратегияси тўғрисидаги ахборот;

-жамиятнинг ташкилий тузилмаси, унинг таркибий бўлинмалари, филиаллари, шуъба хўжалик жамиятларининг номи, уларнинг телефонлари рақамлари, манзили (почта ва электрон манзиллари), уларнинг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар;

-жамият раҳбарлари (кузатув кенгаши раиси ва бошқарув раиси) тўғрисидаги маълумотнома-ахборот;

-бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар;

-жамият  ёки унинг Бошқарув органлари томонидан тузилган коллегиал ва маслаҳат органлари (Комиссиялар, Кенгашлар, Қўмиталар ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар;

-жамиятнинг аффилланган шахслари рўйхати;

-корпоратив бошқарув масалалари бўйича жамиятнинг ички ҳужжатлари, шу жумладан, акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодекси (у мавжуд бўлганда);

-“Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 44-моддасига мувофиқ ошкор қилиниши керак бўлган компания фаолиятидаги муҳим фактлар;

-акциядорларнинг умумий йиғилишида қабул қилинган қарорлар бўйича овоз бериш якунлари;

-акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши, санаси, вақти, ўтказиладиган жойи, кун тартиби тўғрисидаги маълумотлар;

-қимматли қоғозлар эмиссияси проспектлари, шунингдек қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ошкор қилиниши керак бўлган жамиятнинг чораклик ва йиллик ҳисоботлари;

-жамият томонидан ўтказиладиган оммавий тадбирлар (мажлислар, кенгашлар, учрашувлар, матбуот конференциялари, семинарлар ва брифинглар, давра суҳбатлари, расмий ташрифлар) тўғрисидаги маълумотлар, пресс-релизлар ва кундалик фаолият тўғрисидаги бошқа ахборот;

-жамият томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати ҳамда улар тўғрисидаги маълумотлар;

-товарларни етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича жамият ва унинг ташкилотлари томонидан ўтказиладиган очиқ танловлар (тендерлар) ва ким-ошди савдолари тўғрисидаги маълумотлар;

-жамиятнинг молия-хўжалик ҳолатини ва уни ривожлантириш динамикасини тавсифловчи асосий кўрсаткичлар тўғрисидаги муҳим маълумотлар, жамият фаолияти тўғрисидаги ахборот тусидаги таҳлилий шарҳлар;

-охирги уч йилда ҳисобланган ва тўланган дивидендлар, шу жумладан, қарздорлик миқдори тўғрисидаги маълумотлар, акциядорлар томонидан дивидендларни олиш учун боғланиш маълумотлари ва бошқа маълумотлар;

-йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича аудиторлик ташкилотининг хулосаси ва халқаро стандартларга мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисобот;

-жамият  томонидан акциялар сотиб олиниши тўғрисидаги маълумотлар;

-корпоратив веб-сайтдаги ахборот материалларидан бошқа шахслар фойдаланганда жамиятнинг корпоратив веб-сайтига мажбурий ҳаволалар кўрсатилиши тўғрисидаги талаб;

-жамиятнинг корпоратив веб-сайтида жойлаштиришни компания зарур деб ҳисоблайдиган бошқа маълумотлар.

38.Жамият веб-сайти мазмунига қўйиладиган талаблар:

-жойлаштирилган ахборот ишончли бўлиши ва жамият фаолиятини холисона ёритиши;

-Жамиятнинг корпоратив веб-сайтида жамият сирига ва хизматда фойдаланиш учун тегишли бўлган ахборот, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ эълон қилиш ва тарқатиш тақиқланган бошқа ахборот бўлмаслиги керак.

 

13-§. Бошқарув органлари аъзолари, мансабдор шахслар ва
ходимларнинг манфаатдор шахслар билан ахборот алмашинув тартиби

 

39.Бошқарув органлари аъзолари, мансабдор шахслар ва ходимларнинг манфаатдор шахслар билан ахборот алмашинувини амалга ошириш бўйича масъул ходим тайинланади.

40.Манфаатдор шахслар томонидан ахборот тақдим этиш бўйича ёзма (электрон) мурожаат тақдим этилганда, масъул ходим мазкур Низомга мувофиқ бир ҳафта мобайнида агар қонунчиликда бошқа муддат белгиланмаган бўлса, барча керакли ахборотларни электрон кўринишда тақдим этади.

41.Ҳужжатларнинг нусхалари тақдим этилиши лозим бўлган ҳолларда ҳужжатларнинг нусхаларини тайёрлаш ва почта орқали жўнатиш билан боғлиқ харажатлардан ошмаган миқдорда манфаатдор шахслар томонидан тўлов амалга оширилади.

42.Акциядорлик талабига кўра акциядорлар ва инвесторларга зарур бўлган муайян (махфий ва тижорат сири бўлган ахборотлардан ташқари) ахборотлар имкон қадар қисқа муддат ичида тақдим этилади.

43.Акциядорлар жамият ва жамият фаолияти билан боғлиқ ҳамда хизмат ва тижорат сири ҳисобланган маълумотларни, қонунчиликка мувофиқ сир сақланадиган бошқа ахборотларни ошкор этиш ҳуқуқига эга эмас.

 

14-§. Ахборот сиёсатига амал қилиш бўйича назоратни

таъминлаш чора-тадбирлари

 

44.Ушбу Низомда кўрсатилган Ахборотни ошкор қилишга ва оммавий ахборот воситаларида жамият ҳақида ахборотни ошкор қилишга жавобгар шахслар жамиятнинг корпоратив котиби  ёки акциядорлар билан корпоратив муносабатларнинг Бошқарувдаги масъул ходими, бухгалтер, шунингдек, ваколат берилган бошқа шахслар ҳисобланади.

Бошқарув раиси ва унинг ўринбосарларидан ташқари бошқа шахслар жамият  номидан чиқиш қилиш ҳуқуқига эга эмас.

45.Ахборотларнинг тўлиқлик, ишончлилик ва ўз вақтида ошкор этилиши бўйича жавобгарлик Бошқарув раиси зиммасига юклатилади.

46.Жамият  Бошқаруви  ушбу Низом талабларининг ижроси бўйича ҳар чоракда жамият кузатув кенгашига ҳисобот тақдим этади.

 

15-§. Якуний қоидалар

 

47.Мазкур Низомга асосан  ошкор этилаётган ахборотнинг ишончлилиги ва унинг ҳолатига жавобгарлик жамият Бошқаруви зиммасига юклатилади.

48.Ахборотнинг  сифатли, ишончли, ўз вақтида ва тўлиқ ошкор этилиши жамият  Бошқаруви фаолиятининг самарадорлигини баҳоловчи мезонлардан ва унга бериладиган мукофотлашнинг шартлари бири  бўлиб ҳисобланади.

49.Ушбу Низом талабларини бузган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

50.Ушбу Низом жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.

51.Ушбу Низомга ўзгариш ва қўшимчалар киритиш жамият кузатув кенгаши қарорига асосан амалга оширилади.

52.Ушбу Низомнинг алоҳида моддалари Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги ёки банк Уставига зид бўлса, ушбу моддалар ўз кучини йўқотади ва ушбу моддаларга ўзгартиришлар киритилгунга қадар жамият Устави ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги нормаларига амал қилинади.

 

 

 

Акциядорлар билан корпоратив

муносабатлар бошқармаси:

 

   "Попдонмахсулотлари"АЖ            2017 йил «10» май акциядорларнинг умумий  йиғилишида тасдиқланган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“Попдонмахсулотлари” акциядорлик жамиятининг

“Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида

ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида”ги

Низоми

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-§.Умумий қоидалар

2-§. Фаолияти назорат қилинадиган шахслар

3-§.Жамиятда манфаатлар қарама-қаршилигини бошқаришни ташкил қилиш тамойиллари

4-§.Манфаатлар қарама-қаршилигининг келиб чиқиш шартлари (белгилари)

5-§.Манфаатлар қарама-қаршилиги келиб чиқишининг олдини олиш

6-§.Манфаатлар қарама-қаршилигини бошқариш ва бартараф қилиш

7-§.Якуний қоидалар

 

1-§.Умумий қоидалар

 

1.Мазкур Низом акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини ривожлантириш комиссиясининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган “Корпоратив бошқарув кодекси”, жамият Устави ва жамиятнинг бошқа ички ҳужжатлари талаблари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, “Попдонмахсулотлари” АЖ тизимида манфаатлар қарама-қаршилиги ҳолатини аниқлаш ва уни бошқариш тартибини белгилайди.

2.Жамият фаолияти давомида унинг мулкий, ёки бошқа манфаатлари ҳамда кредиторлар ва бошқа мижозларининг мулкий, ёки бошқа манфаатлари ўртасида Бошқарув органлари, мансабдор шахслари, назорат вазифаси юклатилган масъул ходимларнинг ҳаракати ва/ёки ҳаракатсизлиги натижасида жамиятнинг акциядорлари манфаатига зарар етказилиши мумкин бўлган манфаатлар қарма-қаршилиги вужудга келиши мумкин.

Бундан ташқари, жамиятнинг акциядорлари ҳамда Бошқарув органлари ва назорат вазифаси юклатилган ходимлари ўртасида, жамиятнинг акциядорлари ўртасида манфаатларнинг қарама-қаршилиги, яъни корпоратив манфаатларнинг қарама-қаршилиги вужудга келиши мумкин.

3.Мазкур Низомда манфаатлар қарама-қаршилиги вужудга келишининг қуйидаги ҳолатлари кўриб чиқилади:

-Мажоритар ва миноритар акциядорлар ўртасида вужудга келадиган манфаатлар қарама-қаршилиги;

-Бошқарув органлари ва акциядорлар ўртасида вужудга келадиган манфаатлар қарама-қаршилиги;

-Бошқарув органлари ҳамда назорат вазифаси юклатилган таркибий тузилмалар, мансабдор шахслар, ходимлар ва мижозлар ўртасида вужудга келадиган манфаатлар қарама-қаршилиги;

-жамият бошқаруви ҳамда мансабдор шахслар, ходимлар томонидан уларга юклатилган хизмат вазифасини бажариш вақтида вужудга келадиган манфаатлар қарама-қаршилиги.

 

2-§. Фаолияти назорат қилинадиган шахслар

 

4.Ушбу низом талаблари жамиятнинг Бошқарув органлари аъзолари, мансабдор шахслар, назорат вазифаси юклатилган таркибий тузилмалар ва ходимлар, лавозим даражаси ва хизмат вазифасидан қатъий назар жамиятнинг барча ходимлари фаолиятида амал қилиниши шарт.

5.Мазкур низом талаблари фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида жамият билан муносабатларга киришган жисмоний шахсларга - улар билан тузилган шартномада тегишли вазифалар юклатилган ҳолларда, ички тартибда белгиланган ҳолларда ёки қонунчилик талабига мувофиқ ушбу низом талабларига амал қилиш мажбурияти келиб чиқадиган ҳолларда ҳам қўлланилади.

 

3-§. Жамиятда манфаатлар қарама-қаршилигини бошқаришни ташкил қилиш тамойиллари

6.Жамиятда манфаатлар қарама-қаршилигини бошқариш қуйидаги тамойиллар асосида амалга оширилади:

-манфаатлар қарама-қаршилиги келиб чиқиши мумкин бўлган ва келиб чиққан ҳолатларни ошкор қилишнинг мажбурийлиги;

-манфаатлар қарама-қаршилигини аниқлаш ва бошқаришда ҳар бир ҳолатга индивидуал ёндашиш ва жамият учун ишчанлик қобилияти (репутация) таваккалчилигини баҳолаш;

-манфаатлар қарама-қаршилигини аниқлаш ва бошқаришда ахборотнинг ошкор қилиш жараёнини қатъий махфийлигини таъминлаш;

-манфаатлар қарама-қаршилигини бошқаришда жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари, унинг ходимлари ҳамда жамият манфаатлари ўртасида мутаносибликни сақлаш;

-манфаатлар қарама-қаршилигини ҳолати бўйича ахборотни ўз вақтида ошкор қилган ходимлар, бошқарув ва назорат органларига тазйиқ ўтказилишидан ҳимоя қилиш.

4-§. Манфаатлар қарама-қаршилигининг келиб чиқиш
шартлари (белгилари)

 

7.Қуйидагилар натижасида жамиятнинг миноритар ва мажоритар акциядорлари, Бошқарув органлари ва акциядорлар ўртасида манфаатларнинг қарама-қаршилиги келиб чиқиши мумкин:

-қонунчилик талаблари, норматив ҳужжатлар ва жамиятнинг ички ҳужжатлар талабларига амал қилинмаслиги;

-миноритар акциядорларнинг жамият фаолиятини юритишда қарорлар қабул қилиш ҳамда назорат қилиш, шунингдек жамият кузатув кенгаши ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилиш жараёнига кучли таъсир кўрсата олмаслик;

-аффилланган шахслар билан битимлар тузиш ҳамда йирик битимлар тузишда бу битимларни тузилиши бўйича қарор қабул қилиш ваколати юклатилган органнинг олдиндан розилиги олинмаслик;

-Бошқарув органлари томонидан жамиятнинг молиявий ҳолатига салбий таъсир қилувчи қарорлар қабул қилиниши;

-Бошқарув органлари ва мансабдор шахслар томонидан уларнинг бошқа жисмоний ва юридик шахслар билан аффилланган шахслиги тўғрисида тўлиқ ва ўз вақтида ахборот бермаслиги.

8.Қуйидагилар натижасида жамиятнинг Бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслар, ходимлар ва мижозлар ўртасида манфаатларнинг қарама-қаршилиги келиб чиқиши мумкин:

-қонунчилик талаблари, норматив ҳужжатлар, таъсис ҳужжатлари ва жамиятнинг ички ҳужжатлар талабларига амал қилинмаслиги;

-акциядорларнинг манфаатларини устунлик тамойилига риоя қилмаслик;

-бизнес этикаси нормалари ва профессионал этика тамойилларига риоя этмаслик;

-жамият ва тарафлар томонидан шартномавий мажбуриятларни бажарилмаслик;

-қонунчилик ва жамият ички тартиб-қоидалари бўйича ўз мансаб ваколатларини бажармаслик.

9.Қуйидагилар натижасида жамият ҳамда мансабдор шахслар, ходимлар ўртасида манфаатларнинг қарама-қаршилиги келиб чиқиши мумкин:

-қонунчилик талаблари ва жамиятнинг ички ҳужжатлар талабларига амал қилинмаслиги;

-бизнес этикаси нормалари ва профессионал этика тамойилларига риоя этмаслик;

-жамият билан ўзи ва уларга аффилланган шахсларнинг тижорат муносабатларига киришиши;

-жамият билан бизнес олиб борувчи бошқа жамиятларга молиявий манфаатдорликнинг мавжудлиги;

-жамият билан иш юзасидан муносабатларга киришган бошқа ташкилотга ўриндошлик асосида ишлаш, рахбар бўлиш, мансабдор шахс бўлиш ёки унинг бошқарув органларида ишлаш;

-жамият манфаатларига зид равишда бошқа ташкилотларга иш юзасидан имконият яратиш.

 

5-§. Манфаатлар қарама-қаршилиги келиб
чиқишининг олдини олиш

 

10.Жамият устави ва ички ҳужжатларида манфаатлар қарама-қаршилигининг олдини олиш ва у вужудга келганда уни бошқаришнинг умумий механизмлари белгилаб қўйилган.

11.Мазкур Низом манфаатлар қарама-қаршилигини бартараф қилиш учун жамиятнинг Бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган чораларни белгилаб беради.

12.Ҳар қандай турдаги манфаатлар қарама-қаршилигини бартараф қилиш учун жамиятнинг Бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлари қуйидагиларни амалга оширишлари шарт:

-қонунчилик, меъёрий ҳужжатлар, жамият устави ва ички ҳужжатлари талабларига амал қилиш;

-жамиятнинг даромадлилигини стратегик ва бизнес-режада белгиланган кўрсаткичларга етказилишини таъминлаш;

-манфаатлар қарама-қаршилигини келтириб чиқарувчи қарорлар ва ҳаракатлардан чекланиш;

-жамиятнинг самарали бошқарилишини таъминлаш;

-жамиятнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш каби ноқонуний фаолиятга кириб қолишининг олдини олиш;

-жамият фаолияти учун асосий даромад манбалари бўлган фаолиятнинг максимал даромадлиликка етказилишини таъминлаш;

-қонунчилик талабларига асосан ҳар чоракда жамият кузатув кенгашига ҳисоботлар бериш;

-жамият устави ва ички ҳужжатларига мувофиқ ички назоратни жорий қилиш;

-қонунчиликда белгиланган йирик битимлар, алоҳида ёки ўзаро боғлиқ бўлган биргаликдаги суммаси белгиланган миқдордан ошувчи битимларни ваколатидан келиб чиқиб жамият кузатув кенгаши ва акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори асосида амалга ошириш;

-назорат органлари томонидан барча йирик ва аффилланган шахслар билан амалга оширилган битимларни доимий ўрганиб борилишини таъминлаш ва назорат қилиш;

-қонунчиликда белгиланган ҳолларда ва зарурият туғилганда жамият кузатув кенгаши томонидан қарорлар қабул қилишда активларнинг баҳосини аниқлаш учун мустақил экспертларни жалб қилиш;

-аффилланган шахслар ҳисобини юритиш;

-жамиятнинг ваколатли органининг олдиндан розилигисиз аффилланган шахслар билан битимлар тузмаслик;

-юқори орган рухсатисиз бошқа ташкилотлар бошқарув ва назорат органларига кирмаслик (аъзо бўлмаслик);

-жамиятнинг ахборот сиёсати ва қонунчилик талабларига мувофиқ жамият фаолияти тўғрисидаги ахборотларни ўз вақтида ва тўлиқ ошкор қилинишини таъминлаш;

-акциядорларга, назорат қилувчи органларга, кредиторларга, бошқа манфаатдор тарафларга ҳамда реклама мақсадида тақдим қилинадиган молиявий ва бошқа ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш;

-жамиятнинг ходимлари ва мансабдор шахслари томонидан уларнинг хизмат вазифасини бажаришда маълум бўлган жамият тўғрисидаги ахборотларни ўз шахсий мақсадлари учун фойдаланмаслигини таъминлаш;

-оммавий ахборот воситалари ва бошқа ахборот тарқатиш воситаларидаги жамият тўғрисидаги салбий ахборотларнинг ҳаққонийлиги ва тўғри ёндашилганлигини назорат қилиб бориш. Тарқатиладиган ҳар бир салбий ва нотўғри ахборотларни ўрганиб бориш ва уларни бартараф қилиш чораларини кўриш;

-жамият ички назорат тизимидаги камчиликларни аниқлаш ва бартараф қилиш;

-бошқарув органлари ва назорат органлари аъзоларига тўланадиган мукофотларнинг адекватлигини таъминлаш, уларнинг миқдорини эришилган ютуқлар натижасига мутаносиблигини таъминлаш;

-профессионал ва корпоратив этика тамойилларини таъминлаш.

13.Жамиятнинг Бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслар, ходимлар ва мижозлар ўртасида манфаатларнинг қарама-қаршилиги келиб чиқишининг олдини олиш ва уни бошқариш мақсадида қуйидагилар ҳам амалга оширилиши шарт:

-Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни, норматив ҳужжатлар, жамият устави ва ички ҳужжатлари талабларига мувофиқ миноритар ва мажоритар акциядорлар ҳуқуқларини таъминлаш;

-қонунчилик талабларига мувофиқ ошкор қилиниши лозим бўлган ахборотни ўз вақтида акциядорларга етказилишини таъминлаш;

-ҳисобланган дивидендларни ўз муддатида тўланишини таъминлаш;

-акциядорларга қарама-қаршиликларни туғдириши мумкин бўлган саволлар бўйича асосли ахборотларни тақдим қилиш;

-рақобатчи ташкилотлар акцияларини сотиб олиш бўйича битимлар тузишда ҳамда бошқа ташкилотларнинг бошқарув органларига иштирок этиш учун жамиятнинг бошқарув органлари қизиқиши бўлган операцияларни аниқлаш;

-жамият кузатув кенгаши томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг объектив, бетараф ва жамият ривожлантириш стратегиясига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида унинг таркибига мустақил номзодларни киритишга интилиш.

14.Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлар ҳамда мижозлар ўртасида манфаатларнинг қарама-қаршилиги келиб чиқишининг олдини олиш ва уни бошқариш мақсадида компаниянинг бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлар қуйидагиларни амалга оширишлари лозим:

-белгиланган тартибда жамият тўғрисидаги ахборотларни бериб бориш;

-тижорат сири ва қонунчилик талаблари асосида ошкор қилинмаслиги белгилаб қўйилган ахборотлардан фойдаланишда уларнинг сирлигини таъминлаш;

-хизмат кўрсатишда ошкор қилинган тарифлар бўйича ва шартномада келишилган суммада тўловларни ундирилишини таъминлаш;

-жамият ишчанлик обрўйига салбий таъсир қилувчи тарафлар билан ишламаслик;

-ўз мижозларига хизмат кўрсатишда профессионал ва виждонан ёндашиш;

-ходимлар ва мижозлар томонидан ошкора хатоликларга (шу жумладан шартнома имзолашда, талабнома беришда) йўл қўйилганда бу хатодан ўз мақсади йўлига фойдаланмаслик ва бу хатони тўғрилашга амалий ёрдам бериш;

-шартнома асосида тарафларга хизмат кўрсатиш давомида тавсиялар беришда бу борадаги мавжуд ахборотларни виждонан таҳлил қилган ҳолда тавсиялар бериш;

-жамиятнинг фаолияти давомида йиғилган ҳамда хизмат ёки тижорат сирини ташкил қилувчи маълумотлар ва тажрибалар йиғилган қоғоз, магнит тасма, электрон ёки бошқа воситалардаги ахборотлар тегишли бошқарув органи рухсатисиз нусха олиш, сотиш, бировга бериш, алмаштириш ва бошқа шу каби тарқатилишини олдини олиш тизимини такомиллаштириш.

15.Мансабдор шахслар ва ходимлар томонидан ўз хизмат вазифасини ижро этишда жамият ҳамда улар ўртасида манфаатларнинг қарама-қаршилиги келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида улар қуйидагиларни амалга оширишлари шарт:

-бизнес этикаси нормалари ва профессионал этика тамойилларига риоя этиш;

-шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;

-жамият билан рақобатдош ташкилотлар акцияларини сотиб олиш ёки устав капиталига иштирок этишда юқори бошқарув ва назорат органини билдирган ҳолда бу каби операцияларни амалга ошириш;

-манфаатлар қарама-қаршилигини келтириб чиқарувчи ҳолатларни вужудга келишидан олдин юқори бошқарув органини бу тўғрида ўз вақтида огоҳлантириш;

-жамият билан тижорат операциялари олиб бораётган ёки олиб бориши режалаштирилган мансабдор шахс, ёки унинг оила аъзоларининг молиявий қизиқиши мавжуд бўлган,ёки аффилланган ташкилотлар тўғрисида юқори мансабдор шахсга ёзма билдириш;

-жамият ҳамда мансабдор шахс ёки унинг оила аъзоларининг молиявий қизиқиши мавжуд бўлган ёки аффилланган ташкилот муносабатларига бевосита таъсир қилувчи ҳар қандай ҳаракатлар қилишдан чекланиш;

-жамият манфаатлари билан манфаатлари қарама-қарши бўлган ҳар қандай ташкилотнинг бошқарув органи таркибига киришидан олдин жамият кузатув кенгаши розилигини олиш;

-бошқа ташкилотларга ўриндошлик асосида ишлаш ҳоҳиши ва бу иш жамиятнинг манфаатларига зид эмаслиги тўғрисида юқори мансабдор шахсни огоҳлантириш.

 

6-§. Манфаатлар қарама-қаршилигини бошқариш
ва бартараф қилиш

16.Жамиятда вужудга келган манфаатлар қарама-қаршилигини бошқариш ва бартараф этиш учун жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари ва ходимлари жамиятнинг манфаатларига мос келадиган судга мурожаат қилишгача бўлган қонуний ва асосланган ечим қидиради.

17.Жамият Бошқаруви раиси акциядорлар ва бошқалар томонидан бошқарув ва назорат органлари, корпоратив котиб ва барча таркибий бўлинмаларга келиб тушадиган ёзма ва оғзаки талабнома, хат ва аризаларнинг ҳисобини юритилиши ҳамда ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаши лозим.

18.Корпоратив қарама-қаршиликларнинг ҳисобини юритиш вазифаси жамиятнинг акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бошқармаси мутахассисига юклатилади. Бу мутахассис корпоратив қарама-қаршиликка олдиндан баҳо бериб, масаланинг моҳиятидан келиб чиқиб унга ойдинлик киритувчи ҳужжатларни тайёрлайди ва жамият кузатув  кенгаши розилиги билан ушбу масалани ечиш ваколати мавжуд таркибий тузилмага тақдим этади.

19.Жамиятнинг корпоратив мутахассиси тез-тез такрорланиб турувчи масалаларни таҳлил қилади, таҳлил натижалари бўйича қарама-қаршиликка киришган барча тарафларга қўшимча ахборот бериш, ёки бермаслик тўғрисида қарор қабул қилади ва/ёки жамият кузатув кенгаши раисига бу каби манфаатлар қарама-қаршилигининг келиб чиқишига сабаб бўлаётган ички тартиб ва қоидаларни ўзгартириш, қарама-қаршиликни келиб чиқишини бартараф қилувчи бошқа таклифларни беради.

20.Тарафлар ёки бошқа манбалардан қарама-қаршилик ҳолати бўйича ахборотга эга бўлган ходим зудлик билан бу тўғрида мансаб лавозими бўйича ўзидан юқори ходимни огоҳлантириши шарт. Агар қарама-қаршиликни таркибий тузилма миқёсида ечиш имконияти бўлмаса таркибий тузилма раҳбари бир иш куни ичида жамият Бошқаруви раиси, ёки унинг ўринбосарини қарама-қаршилик, унинг келиб чиқишига сабабчи бўлган омиллар ҳамда уни бартараф қилиш учун кўрилган чоралар тўғрисида огоҳлантириши шарт. Жамият Бошқаруви раиси, ёки унинг ўринбосари манфаатлар қарама-қаршилигини бартараф қилиш усулини белгилайди ва масъул шахс белгилайди. Зарур ҳолларда эса қарама-қаршиликни бартараф қилиш учун комиссия тузилиши мумкин.

21.Манфаатлар қарама-қаршилигини бартараф қилиш учун белгиланган масъул ходим, ёки комиссия қарама-қаршиликни бартараф қилишнинг барча чораларини кўради. Агар уни бартараф қилиш имконияти бўлмаса, жамият Бошқаруви раиси ушбу масалани Бошқарув йиғилиши муҳокамасига киритади ва жамият кузатув кенгашига тўлиқ ахборот тақдим қилади.

22.Бошқарув томонидан манфаатлар қарама-қаршилиги бўйича тақдим қилинган ахборот жамият кузатув кенгаши томонидан манфаатлар қарама-қаршилигининг жамият фаолиятидаги таъсири, унинг ҳажми ва бошқа шу каби кўрсаткичларидан келиб чиқиб унинг навбатдаги йиғилиши мухокамасига киритади, ёки ушбу масалани зудлик билан ҳал қилиш мақсадида навбатдан ташқари йиғилиш чақириши мумкин.

23.Жамият Бошқаруви раиси, ёки унинг ўринбосари манфаатларига таъсир қилувчи ёки таъсир қилган ҳар қандай манфаатлар қарама-қаршилиги тўғрисидаги ахборот 3 иш куни муддатда жамият кузатув кенгаши муҳокамасига киритилиши ва унинг бартараф қилиш учун қабул қилинган қарор ижросини таъминлаш ва назорат қилиш учун аниқ шахслар белгиланиши лозим.

24.Вужудга келган манфаатлар қарама-қаршилигини бошқариш ва бартараф қилишда жамиятнинг қабул қилинган ички ҳужжатларига ўзгартириш киритиш, ёки янги тартиб қабул қилиниши лозим бўлса жамият кузатув кенгаши, ёки Бошқаруви ўз ваколат доираларидан келиб чиқиб тегишли қарор қабул қилишлари лозим.

25.Жамиятнинг бошқарув органлари вужудга келадиган ҳар қандай манфаатлар қарама-қаршилигини бартараф қилиш учун қуйидагиларни амалга оширишлари лозим:

-вужудга келадиган манфаатлар қарама-қаршилигини имкон қадар тез аниқлаши ва унинг вужудга келиш сабабларини ўрганиши;

-жамиятнинг бошқарув органлари ваколатлари ва жавобгарлигини аниқ чегаралашлари;

-манфаатлар қарама-қаршилигини бартараф қилиш бўйича масъул ходимни белгилаши, лозим ҳолларда эса комиссия тузишлари;

-имкон қадар тезкорлик билан манфаатлар қарама-қаршилиги бўйича жамиятнинг манфаатларидан келиб чиқиб, унинг қарашларини аниқлаш, жамият манфаатларининг ҳимояси бўйича қарорлар қабул қилиш ва қарама-қаршиликдан манфаатдор тарафларга етказиш;

-манфаати жамият манфаати билан қарама-қарши келган тарафга жамиятнинг асосланган нуқтаи-назари акс эттирилган тўлиқ ва асосланган жавоб бериш, манфаати қарама-қарши томонга уларнинг талабларини ижро этилмаслиги бўйича қонунчилик, норматив ҳужжатлар, жамият устави, ёки ички ҳужжатлар талабларидан келиб чиқиб, уларга асосан жавоб бериш;

-манфаатлар қарама-қаршилигини бартараф қилишга иштирок этувчи масъул шахслар уларнинг ёки уларнинг оила аъзоларининг манфаатларини ҳам келтириб чиқариши мумкин бўлган ёки келтириб чиқарадиган ҳолатлар бўйича зудлик билан маълум қилиш;

-манфаатдор шахсларни манфаатлар қарама-қаршилиги ҳолатларини бошқариш ва бартараф қилиш жараёнига иштирок этмаслигини таъминлаш.

26.Акциядорлар, жамият бошқаруви органлари ва акциядорлар ўртасида вужудга келадиган манфаатлар қарама-қаршилигини тартибга солиш учун қуйидагилар амалга оширилиши лозим:

-жамият акциядорлари ўртасида вужудга келадиган манфаатлар қарама-қаршилигини тартибга солишда жамият кузатув кенгаши мустақил аъзосининг воситачи сифатида иштирок этиши;

-масъул ходим манфаатлари зид келган акциядорлар ўртасида зиддиятга тегишли ўзида мавжуд ахборотларни тақдим қилган, ёки қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар талабларини тушунтирган ҳолда музокараларга воситачи сифатида жалб қилиниши мумкин;

-жамиятнинг ваколатли органлари, ёки ваколатли шахслари акциядорларга манфаатлар қарама-қаршилиги ҳолати бўйича тушунтириш ва тавсиялар бериши, вазиятни бартараф қилиш бўйича акциядорларга имзолатиш учун ҳужжатлар лойиҳасини тайёрлашлари, ўз ваколат доираларидан чиқиб кетмаган ҳолда жамият номидан акциядорлар олдига мажбурият олишлари мумкин;

-жамиятнинг бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида зиддиятларни бартараф қилиш бўйича қабул қилинган қарорларни ижро этишлари ҳамда бу қарорларни бошқа тарафлар томонидан ижро этилишига амалий ёрдам кўрсатишлари лозим. Агар жамият ва зиддиятли вазият тарафлари ўртасида уларнинг мажбуриятлари бўйича мунозарали вазият бўлмасдан, қабул қилинган қарорни ижро муддати ва бошқа шартлари бўйича турли қарашлар бўлса, жамият зиддиятли вазиятни тартибга солишни давом эттириши ва манфаатлари қарама-қарши акциядорлар талабини қондириш шартларини маълум қилиши лозим;

-агар жамият томонидан манфаатдор акциядорни талабини қондириш учун жамиятнинг ички ҳужжати, устави ёки қонунчилик талабига мувофиқ мазкур акциядордан қандайдир ҳаракатларни амалга оширилиши талаб қилинса, акциядор талабига берилган жавобда ушбу шартларни аниқ кўрсатиб бериши лозим (бунда маълум бир ишларни амалга ошириш учун тўловлар, акциядордан маълум бир ҳужжатларни тақдим қилиш ва бошқа шу кабилар назарда тутилган).

27.Манфаатлар қарама-қаршилигини тартибга солиш ва бошқаришнинг юқорида қайд этилган услублари чегара бўлмасдан, ҳар бир ҳолат моҳиятидан келиб чиқиб, зиддиятни бартараф қилишнинг бошқа мақбул усуллари ҳам қўлланилиши мумкин.

7-§.Якуний қоидалар

 

28.Ушбу низом ҳамда унга киритиладиган қўшимча ва ўзгартиришлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

29.Агар ушбу низомнинг алоҳида бандлари амалдаги қонунчилик талаблари, ёки жамиятнинг устави талабларига зид бўлса, ушбу банд ўз кучини йўқотган ҳисобланади ва ушбу қисм бўйича масалалар қонунчилик талаблари ёки устав талабларида белгиланган тартибда ижро этилади. Зид бандлар акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида ўзгартирилиши лозим. 

 

 

 

Акциядорлар билан корпоратив

муносабатлар бошқармаси: